UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10Ўзини тополмаган ўнлик: Биринчи давранинг омадсиз трансферлари   0 15:51Расман: Кайл Уокер янги клубга ўтди  0 15:16Дюмфрис Англия топ клубига ўтиши мумкин  0 14:41Жота ва гуллар  6 13:46"Арсенал" баскетболчи учун 80 миллион евро тайёрламоқда   1 13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  7 12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  7 12:00Лунин қарор қилди  2 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  4 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  9 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  11 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  17 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  5

Ёшлар лигаси. "Навбаҳор" - “Локомотив” 2:1 Янгиликлар

Ёшлар лигаси. "Навбаҳор" - “Локомотив” 2:1

Ёшлар биринчилигининг 9-турида Тошкентнинг “Локомотив” клубини қабул қилган “Навбаҳор” ёшлари ғалабани тантана қилишди.

Ушбу ғалаба орқали ёшларимиз жамғарилган очколар сонини 10 тага етказиб олишди ва мусобақа жадвалида 12-ўринга кўтарилиб олишди.

Биринчи бўлимда футболчиларимиз устунликни қўлга олган ҳолда ҳаракат қилишди. Ҳужумкор руҳда тўп сурган вакилларимиз рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятларни юзага келтиришди. Ўйин бошларида Равшан Хурсанов ҳисобни очишга яқин келганди. Равшан жарима майдончасига ёриб кириб, дарвоза томон зарба йўллади. Футболчимизнинг ўткир бурчак остидан тепган тўпини Рустам Нортожиев майдон ташқарисига чиқариб юборишга улгурди. Кейинги вазиятда Тимур Толиповнинг ўнг қанотдан узатиб берган тўпини Абдуазиз Султанов дарвозага йўллай олмади. Биринчи бўлим ўрталарида “Локомотив” ҳужумчиси Бобир Тиллабоев гол уришга яқин келганди. Ашурматов билан деярли яккама-якка вазиятга чиққан “Локо” футболчисига Жавоҳир Олимжонов имкон бермади. 23-дақиқада эса рақиб посбони билан яккама-якка вазиятга чиққан Султанов дарвозани нишонга олиб ҳисобни очди. Бўлим сўнггида Равшан Хурсанов ҳисобни 2:0 кўринишига келтириб қўйди. Хурсанов ҳам рақиб посбони билан яккама-якка вазиятда дарвозани нишонга олди.

Иккинчи бўлимда “Локомотив” футболчилари ҳаракатида фаоллик кўзга ташланди. Натижада Ашурматов қўриқлаётган дарвоза олдида вазиятлар юзага келтирилди. Дарвозабон ва ҳимоячиларимиз ҳужумларни бартараф этиш рақибга имкон беришмади. Вақт ўтгани сайин футболчиларимиз вазиятни тенглашга эришишди. Гол уриш учун Бойдедаев, Хурсанов ва Толиповларда гол уриш учун имкониятлар бўлсада вазиятларни голга айлантиришда футболчиларимизга аниқлик етишмади. 73-дақиқага келиб эса меҳмонлар Акбар Қўчқровнинг аниқ зарбасидан кейин ҳисобни тенглаштиришди. Ҳисобдаги фарқни қисқариши учрашувнинг якуний қисмини муросасиз руҳда ўтишига замин яратди. Қарама-қарши ҳужумлар ташкил этилгани мухлисларга манзур бўлди. Ҳужумлар давомида футболчиларимизда ғалабани таъминлаш имконияти ҳам юзага келди. Бир гал Аҳмад Мамадалиевнинг жарима майдончасига ёриб кириб берган зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Қайтган тўпга Абдуазиз Султонов яқин масофадан зарба берган бўлсада мўлжални олишда хатога йўл қўйди. Меҳмонлардан эса Улуғбек Абдуллаев ҳисобни тенглаштиришга яқин келганди. Унинг якуний зарбаси ҳам ноаниқ бўлди.

“Навбаҳор” – “Локомотив” – 2:1 (2:0). 3 май. Наманган. “Марказий” ўйингоҳ. 978 томошабин.
Ҳакамлар:
Б.Юльчараев - 7,8, И.Носиров - 8,3, М.Нехочин - 8,2, М.Маматханов - 8.
Назоратчи – И.Шарипов.
“Навбаҳор”: 12. Нодир Ашурматов, 9. Илҳом Бойдедаев, 14. Ҳожиакбар Юнусов (С), 16. Абдуазиз Султонов, 21. Билол Тошмирзаев (51. Акбарали Холдоров, 54), 26. Жавоҳир Олимжонов, 27. Равшан Хурсанов (28. Музаффар Абдуллаев, 90+1), 33. Тоҳир Шамситдинов (10. Илҳом Алибоев, 46), 35. Алишер Мирзаев, 88. Абдулазиз Нишанбаев, 99. Тимур Толипов (48. Аҳмад Мамадалиев, 74).
“Локомотив”: 96. Рустам Нортожиев, 7. Бобир Тиллабоев (28. Акбар Қўчқоров, 56), 8. Жаҳонгир Сафаров, 17. Шоҳруҳ Мўминқулов (10. Бек Абдуллаев, 46), 18. Рустам Ҳамроев, 22. Улуғбек Абдуллаев (97. Азамат Адилов, 88), 24. Азизбек Аманов (11. Алишер Шералиев, 46), 31. Отабек Муҳамедов (36. Юсуф Шоимов, 46), 70. Бобир Эргашев (68. Воҳид Юнусов, 72), 77. Дилшод Эргашев, 87. Фарруҳ Иброҳимов (С).
Голлар: А.Султанов (23), Р.Хурсанов (42) – А.Қўчқоров (73).
Огоҳлантиришлар: Ҳ.Юнусов (28), А.Мирзаев (52), А.Султанов (62) - Ж.Сафаров (33).

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика