Ёшлар лигаси. "Локомотив" - "Қизилқум" учрашуви бош ҳаками 2 баҳо олди

Narzulla Saydullayev
21 июн 2016, 16:11
Кеча ёшлар лигаси 13-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Қизилқум" учрашуви бўлиб ўтди.

Унда "Қизилқум" 1:0 ҳисобида зафар қучди. ПФЛ берган маълумотга кўра ўйин бош ҳаками Равшан Абдувоҳидов 4,0 балл (2 баҳо) олган.

Қарши шаҳрилик ҳакам учрашувнинг 89-дақиқасида мезбонлар дарвозасига пенальти белгилади. Шу пенальти "Қизилқум"га ғалаба келтирди.

Бундан ташқари Абдувоҳидов 90+2-дақиқада "Қизилқум" вакили Ҳаитовга қизил карточка ҳам кўрсатди.


«Локомотив» (Тошкент) – «Қизилқум» (Навоий) – 0:1. 97 томошабин.
Ҳакамлар:
Р. Абдувоҳидов (Қарши) – 4,0, Н. Анфиногенов 7,7, Б. Шавкатов – 7,7, С. Абдурахмонов - 9
Назоратчи: А.Попов (Тошкент).
Гол: Н. Камолов (89, пенальтидан).
Огоҳлантиришлар: Х. Мухторов (18), Қ. Рўзиев (50), С. Прохоров (62). К. Ибрагимов (88) – Х. Ҳасанов (15), О. Нарзуллаев (41), С. Ҳаитов (45 + 2), Н. Камолов (80), Н. Усмонов (90 + 2).
Четлатиш: С. Ҳаитов (иккинчи огоҳлантириш, 90 + 2).

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›