UZ

Сўнгги янгиликлар

08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  0 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  3 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  0 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  0 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  0 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0 07:00АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Ньюкасл" 2:0  0 02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  21 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  5 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  1 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  20 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячисининг трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  7 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2

Ёрқин Назаров: "Трансфер ойнаси вақтида 10 нафар янги футболчи олмоқчимиз" Янгиликлар

Ёрқин Назаров: "Трансфер ойнаси вақтида 10 нафар янги футболчи олмоқчимиз"

Coca-Cola Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Насаф" - "Андижон" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Ёрқин Назаров матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Тажриба барибир ўз сўзини айтади. Биз бир бўлим давомида бир киши кўп холда ҳаракатландик. Иккинчи гол биз учун ортиқча бўлди, шундан сўнг вазиятларимиз камайиб кетди.

"Насаф"да бир неча йиллардан буён бир мураббий ишламоқда, яхши жамоа шаклланган. Бир-бирини яхши тушунадиган жамоа шаклланган. Мезбонлар сафида бежизга терма жамоада футболчилар бор эмас.

Жамоамиз йигитлари қўлдан келганича борларини бериб ҳаракат қилишди. Балки четлатишдан кўра ўша вазият гол билан якунланганида бошқача ўйин бўлиши ҳам мумкин эди.

- Легионер футболчи нега алмаштирилди?


- Легионер футболчимизга рақиб ҳимоячилари яқин ўйнашаётганди. У ёпилиб қолаётганлиги туфайли ёш футболчимиз Иззатни ўйинга ташладик. Унда тезкорлик ва яхши узатмалар бера оладиган қобилият бор эди. Ёш футболчини майдонга ташлашда шундай мақсадни кўзлагандик.

- Жасур Жалолиддинов жамоада ўз ўрнига эгами?


- Ҳа, Жасур бизни турли тактик услубларимизга бирдек мос келмоқда. Ундан биз кўп нарсани кутаяпмиз. Уни захирага олинишининг сабаби машғулотларда жароҳат орттириб олганди. Шу сабаб бугунги ўйинда майдонга тушиши сўроқ остида эди. Уни алмаштирганимиз жароҳат билан боғлиқ.

- Яқинда трансферлар ойнаси очилади. Жамоани кучайтириш режаси қандай?


- Трансферлар ойнаси очилган вақтда жамоани кучайтирмасак бўлмайди. Ҳозир бизда бирламчи вазифа - Суперлигада қолиш. Бизда ҳозир легионер лимити ҳам мавжуд. Суперлигада яхши ўйнаётган футболчини жамоаси қўйиб юбормаслиги аниқ. Шундан келиб чиқиб балки Про-лигадан футболчилар олармиз.

- "Андижон" нега Суперлигада ўз ўрнини тополмаяпти?

- Шахсий фикрим, жамоада ўзгаришлар кўп бўлган. Мисол учун ўтган йилги таркибдан ҳозир фақат Усмонали Исмоналиевни кўрсатишим мумкин. Насиб бўлса "Андижон" ҳали Суперлигада ўз сўзини айтади. Жамоа раҳбарияти тўғри йўлда.

- Иккинчи давра олдидан қайси чизиқларни кучайтиришни мақсад қилгансиз?


- Барча чизиқларда рақобатни шакллантирмасак бўлмайди. Камида 10 футболчини таркибга жалб этамиз. Бизда Суперлига даражасида бўлмаган футболчилар ҳам бор. Уларнинг ўрнини тўлдириб рақобатни шакллантирсак, жамоада ўсиш бўлади.

- Бугун "Андижон" ҳимоя чизиғида камчиликлар бордек туюлди. Бунга қандай изох берасиз?


- Бугун Пламен Димов ўйнамагани сезилиб қолди. Биз бошқа чизиқда туширишни мақсад қилган футболчини ҳимояга туширишга мажбур бўлдик. Барибир иккинчи гол биз учун ортиқчалик қилди.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика