UZ

Сўнгги янгиликлар

17:00Ироқ ОТЖ етакчиси: "Ўзбекистон кучли терма жамоага эканлигига шубҳа қилмаймиз, аммо плей-офф ҳақида ўйлашга ҳали эрта"  0 16:36Туркманистон клуби Гиннес рекордини янгилади, бироқ у тан олинмади. Нима учун?  10 16:19"Тоттенхэм" "Арсенал" собиқ ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 16:00Ўзбекистон кубоги. Бугунги ўйинлар бошланди   3 15:20"Севинч" ва "Сўғдиёна" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 15:00РПЛ. "Рубин" - "Локомотив": Ашурматов ўйинни асосий таркибда бошлайди  1 14:55Алишер Одилов: "Плей-оффда Саудия ёки Ироқ билан тўқнаш келишимизнинг фарқи йўқ, барибир ғалаба қозонамиз"  16 14:36Осиё Кубоги. Корея Республикаси – Япония учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқариб боради  0 14:20Ўзбекистон кубоги доирасидаги Жиззах дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 13:57Серу Гирасси учун курашга яна бир клуб қўшилди  0 13:35Ҳусанов, Файзуллаев ва бошқалар. Бугун яна қайси легионерларимизнинг ўйинлари бор?  4 13:13Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тахминий таркиби билан танишинг  8 13:02Модрич Лунинга "Манчестер Сити" футболчиси пенальтини қаёққа тепишини олдиндан айтиб берган  17 12:29Зидан "Манчестер Юнайтед"даги вазиятни кузатиб бормоқда  6 11:58"Севилья" "Реал" ва "Барселона" ўйинчиларини ижарага олмоқчи  0

Ёрқин Назаров: "Суперлигада ишлаш истаги борлиги учун "Андижон" таклифини қабул қилдим" Янгиликлар

Ёрқин Назаров: "Суперлигада ишлаш истаги борлиги учун "Андижон" таклифини қабул қилдим"

Хабарингиз бор, "Андижон" жамоасининг мураббийлар штабига тажрибали мутахассис Ёрқин Назаров қўшилганди.

Бунга қадар "Бунёдкор" клубининг турли жамоаларида фаолият олиб борган мураббий эндиликда "Андижон"да Отабек Ғуломхўжаевга яқиндан кўмаклашади. Биз бу борада Ёрқин Назаровнинг фикрлари билан қизиқдик.

- "Бунёдкор"ни тарк этиш ва "Андижон" мураббийлар штабига бориб қўшилиш жараёни қай тариқа юз берди?

- "Бунёдкор"да 10 йилдан ошиқ давомида фаолият олиб бордим. Фаолиятимда янги саҳифа очишни, жамоамни ўзгартиришни ўйлаб юрган эдим. Бош мураббий Отабек Ғуломхўжаевнинг таклифига кўра "Андижон" жамоасига келдим. Чорлов тушгач анча вақт ўйладим ва розилик бердим.

- Отабек Ғуломхўжаев билан аввал ҳам "Бунёдкор" академиясида бирга фаолият олиб боргансиз. Ўзаро тушунишда муаммо бўлмаслиги аниқ. Демак ўзаро ҳамкорлик эндиликда "Андижон"да ҳам давом этади...

- Тўғри таъкидладингиз. "Бунёдкор" академиясида 2000 йилда туғилган футболчиларга бирга устозлик қилганмиз. Бир қанча халқаро турнирларда иштирок этиб ғолиблик шоҳсупасига кўтарилганмиз. Бир-биримизни тушунишимизда муаммо бўлмайди. "Андижон"даги ҳамкорлигимиз самарали бўлади, деб ўйлайман. 

- "Бунёдкор"да бир мавсум Вадим Абрамовнинг мураббийлар штабида фаолият олиб бордингиз. Ўтган мавсумда эса "Бунёдкор-2" жамоасида. Балки, Суперлигада ишлаш истаги кучлилик қилгандир? Чунки, сизда бу борада етарлича малака ва кўникма шаклланиб бўлган... 

- "Бунёдкор"да бир мавсум Вадим Абрамовнинг штабидаги фаолиятим фойдали бўлди, дея оламан. Ўша йили биз совриндорлар сафига қайтдик, ОЧЛга йўлланмани қўлга киритдик. Вадим Абрамовдан кўп нарсалар ўргандим. Ўрганганларимни "Бунёдкор-2" жамоасида қўллашга ҳаракат қилдим. Ёмон натижа қайд этмадик. Суперлигада ишлаш истаги йўқ эмасди. Шунинг учун "Андижон" таклифини қабул қилдим.

- Жамоанинг янги мавсумга тайёргарлиги қандай кетмоқда?

- Мавсум стартига қадар тайёр бўлиб улгурамиз. Кўплаб ёш футболчилар қатори легионерларни ҳам кўрикдан ўтказмоқдамиз. Тошкентдаги йиғинда иштирок этган хорижлик футболчилар жамоамизга мос келмади. Ҳозирча икки нафар легионер билан шартнома туздик. Яна бир ҳужумчи келиш арафасида. Жисмоний ҳолатимиз ҳам яхшиланиб бормоқда. Бу йил яхши натижалар кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Лекин, жамоани нолдан қуряпмиз. Ўтган йилги таркибдан 3 нафар футболчи қолган. Шу боис бироз қийналдик. Лекин, ҳаммаси режа асосида кетмоқда. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика