UZ

Сўнгги янгиликлар

07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  0 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 1:2 (пенальтилар 10:11)  0 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  47 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  3 23:54АПЛда ўйнайдиган икки нафар футболчи зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди  7 23:37Франция президенти Дрогба ва Азар билан бир жамоада футбол ўйнаб, пенальтидан гол урди  3 23:10Ҳожимат Эркинов: "Учрашувнинг асосий вақтида ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  14 22:46Ямал тепган тўп дарвозага кирганмиди? Лунин жавоб берди  31 22:08U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  15 21:51U-23 Осиё кубоги. Мезбон Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда!  22

Ёрқин Назаров: "Суперлигада ишлаш истаги борлиги учун "Андижон" таклифини қабул қилдим" Янгиликлар

Ёрқин Назаров: "Суперлигада ишлаш истаги борлиги учун "Андижон" таклифини қабул қилдим"

Хабарингиз бор, "Андижон" жамоасининг мураббийлар штабига тажрибали мутахассис Ёрқин Назаров қўшилганди.

Бунга қадар "Бунёдкор" клубининг турли жамоаларида фаолият олиб борган мураббий эндиликда "Андижон"да Отабек Ғуломхўжаевга яқиндан кўмаклашади. Биз бу борада Ёрқин Назаровнинг фикрлари билан қизиқдик.

- "Бунёдкор"ни тарк этиш ва "Андижон" мураббийлар штабига бориб қўшилиш жараёни қай тариқа юз берди?

- "Бунёдкор"да 10 йилдан ошиқ давомида фаолият олиб бордим. Фаолиятимда янги саҳифа очишни, жамоамни ўзгартиришни ўйлаб юрган эдим. Бош мураббий Отабек Ғуломхўжаевнинг таклифига кўра "Андижон" жамоасига келдим. Чорлов тушгач анча вақт ўйладим ва розилик бердим.

- Отабек Ғуломхўжаев билан аввал ҳам "Бунёдкор" академиясида бирга фаолият олиб боргансиз. Ўзаро тушунишда муаммо бўлмаслиги аниқ. Демак ўзаро ҳамкорлик эндиликда "Андижон"да ҳам давом этади...

- Тўғри таъкидладингиз. "Бунёдкор" академиясида 2000 йилда туғилган футболчиларга бирга устозлик қилганмиз. Бир қанча халқаро турнирларда иштирок этиб ғолиблик шоҳсупасига кўтарилганмиз. Бир-биримизни тушунишимизда муаммо бўлмайди. "Андижон"даги ҳамкорлигимиз самарали бўлади, деб ўйлайман. 

- "Бунёдкор"да бир мавсум Вадим Абрамовнинг мураббийлар штабида фаолият олиб бордингиз. Ўтган мавсумда эса "Бунёдкор-2" жамоасида. Балки, Суперлигада ишлаш истаги кучлилик қилгандир? Чунки, сизда бу борада етарлича малака ва кўникма шаклланиб бўлган... 

- "Бунёдкор"да бир мавсум Вадим Абрамовнинг штабидаги фаолиятим фойдали бўлди, дея оламан. Ўша йили биз совриндорлар сафига қайтдик, ОЧЛга йўлланмани қўлга киритдик. Вадим Абрамовдан кўп нарсалар ўргандим. Ўрганганларимни "Бунёдкор-2" жамоасида қўллашга ҳаракат қилдим. Ёмон натижа қайд этмадик. Суперлигада ишлаш истаги йўқ эмасди. Шунинг учун "Андижон" таклифини қабул қилдим.

- Жамоанинг янги мавсумга тайёргарлиги қандай кетмоқда?

- Мавсум стартига қадар тайёр бўлиб улгурамиз. Кўплаб ёш футболчилар қатори легионерларни ҳам кўрикдан ўтказмоқдамиз. Тошкентдаги йиғинда иштирок этган хорижлик футболчилар жамоамизга мос келмади. Ҳозирча икки нафар легионер билан шартнома туздик. Яна бир ҳужумчи келиш арафасида. Жисмоний ҳолатимиз ҳам яхшиланиб бормоқда. Бу йил яхши натижалар кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Лекин, жамоани нолдан қуряпмиз. Ўтган йилги таркибдан 3 нафар футболчи қолган. Шу боис бироз қийналдик. Лекин, ҳаммаси режа асосида кетмоқда. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика