UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  0 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  0 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  0 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  10 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  9 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  2 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  1 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  32 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  25

Ёрқин Назаров: "Суперлигада ишлаш истаги борлиги учун "Андижон" таклифини қабул қилдим" Янгиликлар

Ёрқин Назаров: "Суперлигада ишлаш истаги борлиги учун "Андижон" таклифини қабул қилдим"

Хабарингиз бор, "Андижон" жамоасининг мураббийлар штабига тажрибали мутахассис Ёрқин Назаров қўшилганди.

Бунга қадар "Бунёдкор" клубининг турли жамоаларида фаолият олиб борган мураббий эндиликда "Андижон"да Отабек Ғуломхўжаевга яқиндан кўмаклашади. Биз бу борада Ёрқин Назаровнинг фикрлари билан қизиқдик.

- "Бунёдкор"ни тарк этиш ва "Андижон" мураббийлар штабига бориб қўшилиш жараёни қай тариқа юз берди?

- "Бунёдкор"да 10 йилдан ошиқ давомида фаолият олиб бордим. Фаолиятимда янги саҳифа очишни, жамоамни ўзгартиришни ўйлаб юрган эдим. Бош мураббий Отабек Ғуломхўжаевнинг таклифига кўра "Андижон" жамоасига келдим. Чорлов тушгач анча вақт ўйладим ва розилик бердим.

- Отабек Ғуломхўжаев билан аввал ҳам "Бунёдкор" академиясида бирга фаолият олиб боргансиз. Ўзаро тушунишда муаммо бўлмаслиги аниқ. Демак ўзаро ҳамкорлик эндиликда "Андижон"да ҳам давом этади...

- Тўғри таъкидладингиз. "Бунёдкор" академиясида 2000 йилда туғилган футболчиларга бирга устозлик қилганмиз. Бир қанча халқаро турнирларда иштирок этиб ғолиблик шоҳсупасига кўтарилганмиз. Бир-биримизни тушунишимизда муаммо бўлмайди. "Андижон"даги ҳамкорлигимиз самарали бўлади, деб ўйлайман. 

- "Бунёдкор"да бир мавсум Вадим Абрамовнинг мураббийлар штабида фаолият олиб бордингиз. Ўтган мавсумда эса "Бунёдкор-2" жамоасида. Балки, Суперлигада ишлаш истаги кучлилик қилгандир? Чунки, сизда бу борада етарлича малака ва кўникма шаклланиб бўлган... 

- "Бунёдкор"да бир мавсум Вадим Абрамовнинг штабидаги фаолиятим фойдали бўлди, дея оламан. Ўша йили биз совриндорлар сафига қайтдик, ОЧЛга йўлланмани қўлга киритдик. Вадим Абрамовдан кўп нарсалар ўргандим. Ўрганганларимни "Бунёдкор-2" жамоасида қўллашга ҳаракат қилдим. Ёмон натижа қайд этмадик. Суперлигада ишлаш истаги йўқ эмасди. Шунинг учун "Андижон" таклифини қабул қилдим.

- Жамоанинг янги мавсумга тайёргарлиги қандай кетмоқда?

- Мавсум стартига қадар тайёр бўлиб улгурамиз. Кўплаб ёш футболчилар қатори легионерларни ҳам кўрикдан ўтказмоқдамиз. Тошкентдаги йиғинда иштирок этган хорижлик футболчилар жамоамизга мос келмади. Ҳозирча икки нафар легионер билан шартнома туздик. Яна бир ҳужумчи келиш арафасида. Жисмоний ҳолатимиз ҳам яхшиланиб бормоқда. Бу йил яхши натижалар кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Лекин, жамоани нолдан қуряпмиз. Ўтган йилги таркибдан 3 нафар футболчи қолган. Шу боис бироз қийналдик. Лекин, ҳаммаси режа асосида кетмоқда. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика