UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик"  0 19:14ЛаЛига. "Жирона" ғалабага эришиб, 2-ўринга кўтарилди. Жамоа ҳужумчиси тўпурарлар жадвалида етакчилик қилмоқда  1 19:07Салоҳ 79 дақиқада Клопп билан жанжаллашиб қолди  2 18:32Ўзбекистон Кубоги. "Олмипик Мобиуз" "Зомин"ни таслим қилиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди  1 18:28Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"ни енгган "Қизилқум" рақибини гуруҳда қолдириб, плей-оффга йўл олди  0 18:28АПЛ. "Ливерпуль" "Вест Хэм" билан дуранг қайд этди ва чемпионлик учун имкониятларини пасайтириб юборди  13 18:15"Манчестер Юнайтед" - "Бёрнли". Таркиблар эълон қилинди  3 17:53"Бавария" - "Айнтрахт". Асосий таркиблар билан танишинг  0 17:47"Боруссия" Д - "Лейпциг". Кимлар асосий таркибда?  2 17:28Титулдан сўнг: А Серия 34-тур превьюси, Шомуродов собиқ жамоасига гол урадими?  4 16:43"Where is Saudi Arabia?". Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  12 16:25Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди"  8 15:34U23 Осиё Кубоги ярим финалида ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  4 15:25Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум”. Асосий таркиблар маълум  1 15:23Индонезия - Ўзбекистон баҳсини ким бошқаради?  28

Йорн Андерсен: "Бугунги натижа биз учун ёмон эмас. Бир кун келиб, Ўзбекистон даражасига чиқамиз" Янгиликлар

Йорн Андерсен: "Бугунги натижа биз учун ёмон эмас. Бир кун келиб, Ўзбекистон даражасига чиқамиз"

ЖЧ-2026 саралаши 2-босқичидан ўрин олган Ўзбекистон — Гонконг учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Йорн Андерсен матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида...

- Жамоамиз бугун қўлидан келган барча ишни қилди. Икки бўлимда ҳам стабил ўйин намойиш этишга ҳаракат қилдик, бироқ иккинчи бўлимнинг дастлабки беш дақиқасидан сўнг ўйин тизгинини қўлдан чиқардик ва Ўзбекистон жуда кўп имкониятга эга бўла бошлади. Биз юқори прессинг қилишимиз керак эди, аммо рақиб бу режани буза олди. Ўзбекистоннинг кучли ўйинчиларидаги маҳорат учрашувда катта рол ўйнади. Бугунги натижа биз учун ёмонмас, деб ўйлайман. Биз ҳаракат қилдик. Рақибни жуда кучли деб эътироф этиш жоиз. 

- Гонконгга бош мураббий этиб тайинланганингиздан сўнг жамоанинг натижалари яхшилана бошлади. Ҳатто даража жиҳатдан Хитойга яқинлашиб қолди. Бу Гонконгнинг прогрессиясими ёки Хитойнинг дегратациясими?

- Қийин савол. Мен келгач, жамоа кучайишга эришди, деб ўйлайман. Хитой ҳақида ҳеч қандай фикр билдира олмайман. 

- Охирги икки ўйин натижасига кўра ҳафсалангиз пир бўлдими? Мазкур баҳсларда жамоа қандай муаммога дуч келди?

- Жамоамиз ўйинидан жудаям ҳафсалам пир бўлди. Икки ўйинда икки жамоанинг даражасини кўрган бўлсангиз керак. Осиё кубогида жамоани шакллантиришга ҳаракат қилдик ва буни уддасидан чиқдик. Аммо орадаги вақт даражамизни йўқотишимизга сабаб бўлди. Яна бир жиҳат, биз барча ўйинчиларни бу ерга олиб кела олмадик. Бу ҳам натижага таъсир ўтказди. Гонконг каби кичик футбол давлати барча легионер ўйинчилари билан Ўзбекистонга келганида, балки бошқача натижа бўларди. Биз кўпгина бразилиялик ўйинчиларни олиб кела олмадик. Бугун барча шогирдимдан қониқиш ҳосил қилдим. Натижа адолатли бўлди, деб ўйлайман. 

- Гонконг жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятидан мосуво бўлди. Қайси жиҳатларни ривожлантириш керак?

- Биз ўйиндан-ўйинга кучайиб боряпмиз. Ҳимоямиз мустаҳкамланиб бормоқда, бироқ бизни қийнаётган жиҳат ҳужум ташкил этиш бўлиб қолмоқда. Бугун Ўзбекистон олд позицияларда эркин ўйин намойиш этди. Ўйлайманки, бир кун келиб биз ҳам шундай даражага чиқа оламиз. Олдимиздаги вазифа — Осиё кубогига тайёргарлик кўриш. 

- Ўзбекистонга ташриф буюрган гонконглик мухлислар ҳақида фикр билдирсангиз...

- Гонконглик мухлисларни бундай катта стадионларда кўриш ёқимли. Уларга нафақат Ўзбекистон, балки Эрон, Бутан ва Қатар майдонларида ҳам жамоани қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдираман. Бу бизга қўшимча куч бағишлайди.

- Гонконг жорий йилда халқаро ўйинларда иштирок этиш имкониятини бой берди. Бу ҳақда қандай фикрдасиз?

- Биз ушбу даврда ҳам ўртоқлик ўйинлари ўтказишга ҳаракат қиламиз. Биз ўзимиз тенги жамоаларга қарши ўйнасак, кучая оламиз. Ўзимиздан кучли жамоаларга қарши баҳсларда ривожланиш кам бўлади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+1   
27 мар 04:41:37
Viva Viva
O'zbekiston chaqilmas yong'oq bo'lib bormoqda. Bu fikr kechagi uchrashuvdan keyin kelib chiqmadi. Umumiy aytmoqdaman. Bizga bitta zo'r xujumchji va darbozabonni almashtirsak shuni o'zi yetarli bo'ladi inshaallox.
+1   
27 мар 00:35:40
Ulugbek....
3 та голдан кегин хам булар натижадан хурсанд
   
27 мар 01:17:36
Рикардио
Дармаед
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика