UZ

Сўнгги янгиликлар

00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  1 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  43 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  3 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  5 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5 21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  102 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  16 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  32

Йўғе? "Милан" Бонуччи ва Биглиани рўйхатдан ўтказа олмади Янгиликлар

Йўғе? "Милан" Бонуччи ва Биглиани рўйхатдан ўтказа олмади

"Милан" бош директори Марко Фассоне клуб ҳали Леонардо Бонуччи ва Лукас Биглианинг трансфер пулларини тўланмаганлигини айтиб ўтди.


Леонардо Бонуччи ва Лукас Биглиа ҳали расман "Милан" футболчиси сифатида рўйхатдан ўтгани йўқ.

Марко Фассоненинг сўзларига кўра, "Милан" баъзи молиявий муаммолар туфайли 11 августга қадар бу икки футболчининг трансфер суммаларини "Ювентус" ҳамда "Лацио"га ўтказиб бера олмайди.
Бу эса 11 августга қадар Бонуччи ва Биглиа расман "Милан" аъзоси бўлолмаслигини ва жамоага ёрдам беролмаслигини билдиради.

Италия А Серияси 20 августда бошланади. "Милан"да бу вақтга қадар ушбу муаммони ҳал этишга умид қилишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Милан" Леонардо Бонуччи учун "Ювентус"га 42 миллион евро, Биглиа учун эса "Лацио"га 17 миллион евро тўлаб берилиши зарур.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика