UZ

Сўнгги янгиликлар

12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  0 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  7 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  3 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  12 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  10 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  6 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  5 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  5 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  6 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  14 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  1 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  1 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  1

Йил бошидан бери Саудия Арабистони футболида рўй берган эътиборга молик воқеалар Янгиликлар

Йил бошидан бери Саудия Арабистони футболида рўй берган эътиборга молик воқеалар

Бугун ЖЧ-2022 саралаш босқичи иккинчи раунддаги рақибларимиз маълум бўлди.

Шундай қилиб Ўзбекистон терма жамоаси "D" гуруҳида Саудия Арабистони, Фаластин, Яман ва Сингапурга қарши баҳс олиб боради. Гуруҳдаги асосий рақибимиз Саудия Арабистони. Гуруҳда биринчи ўринни эгаллаш учун айнан шу жамоа билан кураш олиб борамиз. 

Иккинчи ўринни олиб ҳам гуруҳдан чиқиш мумкин, фақат бунинг учун кўрсаткичлар анча яхши бўлиши керак. Гуруҳда биринчи ўринни эгаллаш тўғридан-тўғри саралашнинг учинчи раундига йўл очади. 

Саудия Арабистонига қарши шу пайтгача 10 марта ўйнаганмиз. Бу жамоа ҳақида кўп маълумотга эгамиз. Гуруҳдаги энг асосий рақиб йил бошидан бери қандай кунларни бошдан кечирди? Қуйида шу ҳақда тўхталамиз. 

1 январь, 2019. Саудия Арабистони Осиё Кубоги олдидан Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди. Бу ўйин 0:0 ҳисобида якун топди. 

8 январь, 2019. Саудия Арабистони Осиё Кубогидаги иштирокини йирик ғалаба билан бошлади. Саудия Арабистони - КХДР 4:0. Шу куни Ҳаттан Султан Бабҳир, Муҳаммад Ал Фатил, Салим Ал Довсари ва Фаҳад Ал Муваллад томонидан киритилган голлар йирик ғалабани тақдим этди. 

12 январь, 2019. Саудия Арабистони Осиё Кубоги 2-турида Ливан билан тўқнаш келди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Голлар: Фаҳад Ал Муваллад билан Ҳуссайн Ал Могаҳви. 

17 январь, 2019. Саудия Арабистони Осиё Кубоги 3-турида Қатарга қарши майдонга тушиб, 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Саудияликлар иккинчи ўрин билан гуруҳдан чиқишди. 

21 январь, 2019. Осиё Кубоги нимчорак финал Япония - Саудия Арабистони учрашуви бўлиб ўтди. Равшан Эрматов бошқарган баҳсда саудияликлар 0:1 ҳисобида енгилиб, шу тариқа мусобақани тарк этишди. 

22 январь, 2019. Саудия Арабистони терма жамоаси бош мураббийи Хуан Антонио Пицци Осиё Кубогидаги қониқарсиз натижа сабаб истеъфога чиқарилди. 

21 март, 2019. Саудия Арабистони ўртоқлик учрашувида БАА терма жамоасига 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. 

25 март, 2019. Саудия Арабистони терма жамоаси Экваториал Гвинея билан ўртоқлик баҳсида 3:2 ҳисобида ғалабага эришди. Ҳар иккала ўйинда жамоани маҳаллий мураббий Юсеф Анбар бошқарди. 

25 мартдан бери Саудия Арабистони терма жамоаси бошқа йиғилгани йўқ. Жамоага янги бош мураббий ҳам тайинланмаган. Катта эҳтимол билан навбатдаги мураббий яна хорижлик бўлади. Ҳозирча жамоани Юсеф Анбар бошқариб турибди. 

29 май куни терма жамоага оид яна бир янгилик рўй берди. "Ал Иттиҳод" ҳужумчиси Фаҳад Ал Муваллад допинг сабаб бир йилга футболдан четлатилди. 

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика