UZ

Сўнгги янгиликлар

10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истмадим"  0 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  5 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  16 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  4 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  48 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  2 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  3 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  2 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  2

Йерри Мина:”Ҳар куни машғулотларда 50 евро йўқотардим” Янгиликлар

Йерри Мина:”Ҳар куни машғулотларда 50 евро йўқотардим”

“Барселона” ҳимоячиси Йерри Минанинг айтишича, у ўтган мавсумда кам ўйин амалиётига эга бўлганлиги учун ўзини ёмон ҳис қилган.

“Мен ёмон нарсалар ҳақида ўйлардим. Ҳаммаси мен учун тугади, деб ўйлай бошладим. Шу даражада ёмон аҳволга тушиб қолгандимки, Коутиньо ва Паулиньо менга ёрдам беришга интилишди. Мени тинчлантириб, ҳаммаси жойида бўлишини тушунтира олишди.  

Тушунаман: менинг позициямда ажойиб футболчилари тўп тепишади. Аммо мен барчани ҳайратда қолдириш учун бир дақиқа бўлсада майдонга тушмоқчи эдим, бироқ бу нарса содир бўлмади.

Жамоага келганимда Месси ва Суарес билан биргаликда яхши муҳитни яратишга уриндик. Машғулотларда ким жарима тўпини яхши ижро этиши борасида баҳслашардик. Ҳар куни машғулотларда 50 евро ютқазардим.

Албатта, улар бетакрор футболчилар. Жарима зарбасини дарвозанинг ўзлари истаган нуқтасига исталгандек йўналтира олишади. Улар буюк футболчилар.

Олдинда мени нима кутаётганини билмайман, аммо хотиржамман. 23 ёшдаман ва ҳали анча вақт майдонда тўп тепаман”, дейди Мина.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика