UZ

Сўнгги янгиликлар

12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  3 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  2 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  0 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  7 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  9 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  6 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  4 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   6 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0

"Яхши жамоа тузиш учун уч йил керак". Тимур Кападзе мураббийлар "шиори"ни йўққа чиқарди Янгиликлар

"Яхши жамоа тузиш учун уч йил керак". Тимур Кападзе мураббийлар "шиори"ни йўққа чиқарди

2 декабрь куни бўлиб ўтган Суперлигага ўтиш ўйинида "Олимпик" "Машъал"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

Гарчи ўйиннинг биринчи бўлими бироз зерикарли тус олган бўлса-да, иккинчи таймни "Олимпик" қизитиб берди. "Олимпик" кўрдики, "Машъал" билан бемалол ўйнаса бўлади, футболчилар фақат ҳужумни ўйлаб ўйнай бошлашди. Натижаси эса ўзингизга маълум, ташкил топганига ҳали бир йил бўлмаган жамоа Суперлиганинг бир неча йиллик иштирокчисини ортиқча қийинчиликсиз мағлуб этди. 


"Олимпик" Суперлигада!

Ишониш қийин, лекин бу факт. Энди бир ёшга тўладиган "Олимпик" бир йилдаёқ Суперлига вазифасини уддалади. Жамоа Пролигада учинчи ўринни олиб,  плей-офф орқали Суперлига йўлланмасини қўлга киритди. Ўтаётган бир йил ичида Тимур Кападзе бошқарувидаги жамоа астойдил меҳнат қилди. "Олимпик" ҳар бир ўйинда фақат ғалабани кўзлаб ҳаракат қилди. Бир йил олдин кўпчиликка керак бўлмай қолган футболчилар билан уддалади Кападзе бу вазифани. Бу эса янада қойил қолишга арзийди. 


Қисқача ўйин ҳақида

Тўғриси, "Машъал" Суперлига жамоаси бўлгани учун муборакликларда имконият кўпроқ эди. Ҳар ҳолда барибир "Машъал"да тажрибали футболчилар ўйнайди. Лекин шу куни жамоани умуман таниб бўлмади. Йил давомида Суперлига клубларига қарши иккинчи рақамли жамоа бўлиб ўйнаб келган "Машъал" "Олимпик" билан баҳсда "ўрганган кўнгил ўртанса қўймас" қабилида иш тутиб, ўз услубидан воз кечмади ва Пролига жамоасига қарши иккинчи рақамли жамоа бўлиб ҳаракат қилди. 

Натижада "Олимпик" бир тайм "Машъал"ни синовдан ўтказди. Улар кўрдики, Муборак жамоаси иккинчи рақам билан ўйнаяпти, демак бемалол ҳужум қилса бўлади. Бунинг устига "Олимпик" ҳужумкор жамоа, Кападзе йил бўйи болаларга шуни ўргатди, бундай пайтда рақиб ҳимояланса янаям яхши. Ҳужумни севадиган жамоа янада эркин бўлади, ўзи хоҳлаганча ҳужум қилади. "Олимпик"ка аслида шу керак эди. "Машъал" рақибга ёқадиган ўйин услубини таклиф қилиб, қаттиқ хатога йўл қўйди ва бунинг оқибатида жазоланди. 





"Машъал"нинг хатоси

Бу ўринда "Машъал" мағлубиятининг асосий айбдори бош мураббий бўлади. Чунки Александр Хомяков футболчиларни ўтиш ўйинига тайёрлай олмапти. Футболчиларнинг кўзида учқун, ҳаракатида шижоат кўринмади. "Машъал" гўёки ўхшаб қолар маъносида тўп тепди. Жамоа пенальтидан тўп киритиб ҳам ўзига бўлган ишончи ортмади. 

Суперлига клубларига қарши иккинчи жамоа сифатида ўйнаб келганини тушунса бўлади. Лекин Пролига клуби билан бундай усулда ўйнаш тўғримикан? Бу ҳам Хомяковнинг хатоси. Мураббий жамоани руҳлантира олмагани шундоқ кўринди. Сезган бўлсангиз, танаффусдан кейин "Олимпик" дарҳол ўзгарди, "Машъал" эса биринчи таймдаги ўйинини намойиш қилишда давом этди. Қачонки жамоа ўйинни бир текис тугатиб қўйишни хоҳлар экан, ғалабадан умид қилмаса ҳам бўлади. Футбол ҳам мисоли катта оркестр каби. Қўшиқ фақат паст оҳангда янграйверса, тингловчилар зерикиб қолади. Мусиқа зўр чиқиши учун керак пайтда кульминация берадиган товушлар ҳам бўлиши керак. 


Кападзега қойил

Бу кетишда Тимур Кападзе Ўзбекистоннинг энг кучли мураббийи бўлади. Ҳа, шундай. Ахир бир йилда жамоа тузиб вазифани бажариш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайди. Бир неча йилдан бери эшитишга ўрганиб қолганимиз - "Мураббийга яхши жамоа тузиш учун уч йил вақт керак" деган гап эскирганини Кападзе исботлади. Ёш мураббий бир йилда жамоа тузиб ҳам вазифани бажарса бўлишини кўрсатиб берди. 

Тимур Кападзе қаерда ишламасин, омади келяпти. Қўқонда жамоани қуйи лигага тушиб қолишдан сақлаб қолди, "Локомотив" ўринбосарлари билан яхши ишлади, кейинчалик "Локо" асосий таркибини юқорига кўтарди. Майдонга чиқишдан безиллаб қолган футболчиларга тўғри кўрсатма бера олди ва бунинг натижасида "Локо"нинг ўйини қисқа фурсатда яхши томонга ўзгарди. Жамоа аутсайдердан курашувнча жамоага айланди. 

Мана энди бош мураббий сифатида мустақил иш юритган Кападзе ҳатто футболни тугатишга тайёр футболчиларни бир жойга йиғиб жамоа тузди. Бир сўз билан айтганда, Тимур Кападзе кўп футболчиларни сақлаб қолди. Агар "Олимпик" тузилмаганида, балки бу йигитлар ҳозир умуман бошқа иш билан шуғулланаётган бўлиши мумкин эди.


Матбуот анжумани

Ўйиндан кейин матбуот анжуманида Тимур Кападзега "Одатда мураббийлар жамоа тузиш учун 3 йил керак деб айтишади. Лекин сиз бир йилда яхши жамоа туза олдингиз. Бу борада нима дея оласиз?" деб савол бердим.

Шунда Тимур Тохирович ҳамма гап меҳнатда эканини айтиб, футболчиларни бир мақсад йўлида бирлаштириш, мураббий жамоага нима хоҳлаётганини сингдира олиши бирламчи эканини таъкидлади. Шунингдек, вақт асосан хорижлик мураббийларга кераклигини айтди. Нима бўлганда ҳам қисқа вақт ичида яхши жамоа тузиш осон эмас. Лекин Кападзе бу ишнинг уддасидан чиқди ва ишонч билан айта оламизки, "Олимпик" Суперлигада ҳали кўп жамоаларга бошоғриқ бўлади. 




Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика