UZ

Сўнгги янгиликлар

13:59Месси МЛСнинг яна бир рекордини ўрнатди  1 12:37Игорь Сергеев: "Уругвайни “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри”  5 11:59Роналду 2025 йилда Португалия терма жамоаси сафида учта пенальтидан иккитасини ура олмади. Терма жамоа бу ўйинларнинг барчасида ғалаба қозонди  10 11:15Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?  9 10:45Гёкереш "Арсенал"га ўтиш учун Саудия жамоасининг супер таклифидан воз кечган  2 10:17Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-16 термаси Японияга қарши баҳс олиб боради  3 09:52"Ливерпуль" Германия МТЖ аъзоси билан музокараларни бошлади  0 09:25А Сериянинг энг кўп ойлик олувчи футболчиси "Бавария"га текинга ўтиши мумкин  1 08:58"Монако" янги бош мураббийини эълон қилди  0 08:30Ҳайдаров шогирдлари бугун Қозоғистонга қарши майдонга тушади  6 08:02ЖЧ-2026 саралаш. Осиё қитъасида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди  12 07:35Мессининг бенефисига айланган баҳсда "Интер" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  32 02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  10 00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1

“Яшнобод” мавсумни ғалаба билан бошлади (тўлиқ шарҳ) Янгиликлар

“Яшнобод” мавсумни ғалаба билан бошлади (тўлиқ шарҳ)

Футбол бўйича Ўзбекистон XXVIII миллий чемпионати Про-лигаси дебютанти “Яшнобод” жамоаси “В” гуруҳида баҳсларга киришди.

Мусобақанинг Шарқий минтақасида ғолиблик учун курашга бел боғлаган пойтахтликлар дастлабки турда Андижоннинг “Андижон-2” жамоасини қабул қилди.

Учрашув тафсилотлари ҳақида қисқача тўхталсак, ўйин тенг курашлар остида бошланди. Айниқса, дастлабки дақиқалардан мезбонлар ташаббусни ўз қўлларига олишга интилишди. Мухлислар 5-дақиқадаёқ голга гувоҳ бўлишлари мумкин эди. Мезбонлар сардори Шокир Бекназаров жамоадоши Рустамхон Азимовни тўп билан қулай вазиятга олиб чиқди. Аммо ёш ҳужумчига якуний нуқтани қўйишда тажриба етишмади. Андижонликлар ҳимоя чизиғининг вазиятни тўғри баҳолай олишгани эвазига кўплаб хавфли ҳужумлар бартараф этилди.


17-дақиқада меҳмонлар вакили Изатилла Абдулҳақов рақиб ҳимоячиларининг суст ҳаракатидан унумли фойдаланиб, даврозабонни қийинчиликсиз доғда қолдирди ва ҳисобни очди.

Шундан сўнг, яшнободликлар катта куч билан олдинга ташланишди. Кетма-кет ҳужумлар уюштирилганига қарамай, хатти-ҳаракатлари самарасиз якунланаверди. Якунда бу андижонликларнинг хато қилишларига мажбур этди. 33-дақиқада бурчакдан оширилган тўпни Аббос Саидкаримов боши билан дарвозага йўллаб, ўртадаги мувозанатни тенглаштирди — 1:1.


Танаффусдан сўнг, мезбонлар бош мураббий Азизжон Файзиев таркибда бир йўла учта ўзгаришни амалга оширди. Бу “Яшнобод” жамоаси ўйинига мазмун олиб кириш билан биргаликда ҳужумларнинг хавфли кўринишга олиб келди. 56-дақиқада Руслан Веклич меҳмонлар жарима майдончасига ёриб кирди ва ҳимоячи сўнгги чора сифатида уни қўполлик билан тўхтатиб қолди. Аммо белгиланган 11 метрлик жарима зарбасини амалга оширишда тажрибали Аббос Омонов мўлжалда адашди. Бу мезбонлар ўйинига салбий таъсир кўрсатмади. Аксинча орадан уч дақиқа ўтгач, иккинчи бўлимда майдонга тушган Муҳаммад Комилов меҳмонлар дарвозасини 20 метрлар чамаси узоқликдан аниқ ишғол этиб, яшнободликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Учрашувнинг 83-дақиқасида тиниб-тинчимас Аббос Омонов барибир ўз мақсадига эришди. Рақиб жарима майдончаси ичида бирин-кетин ҳимоячиларни алдаб ўтиб, даврозабонни доғда қолдирди ва ҳисобдаги фарқни оширди — 3:1.


Кўпчилик мухлислар ўйин шу ҳисобда якунланишини тахмин қилаётган бир маҳалда мезбонлар ҳимоячиси Жаҳонгир Ҳалимов ўз жарима майдончаси яқинида рақиб футболчисини чалиб йиқитди. Жарима тўпини чиройли тарзда ижро этган Озодбек Комилов ҳисобдаги фарқни қисқаритиришга муваффақ бўлди — 3:2.

Шундай қилиб, чемпионатнинг илк учрашувини яшнободликлар ғалаба билан бошлашди. Тақвимга кўра, иккинчи турда “Яшнобод” футболчилари сафарда “Бунёдкор-2” вакилларига қарши ўтказишади. Ўйин 16 апрель куни бўлиб ўтади.



ҲАКАМЛАР ҲУЖЖАТИДАН КЎЧИРМА:
ПРО лига, “В” гуруҳи.
Шарқий минтақа, 1-тур, 2019 йил 11 апрель (пайшанба)
“ЯШНОБОД” (Тошкент) — “АНДИЖОН-2” (Андижон) — 3:2 (1:1).
Тошкент. “Яккасарой” спорт мажмуаси. 86 томошабин.
Ҳакамлар
: Фаррух Янсупов, Ислом Азимов, Рустам Тоғаев, Акобир Шукруллаев (барчаси — Тошкент).
Назоратчи: Н. Рўзимов.
Комиссар: З. Акрамхонов.
Голлар: Иззатилла Абдулҳақов, 17 (0:1). Аббос Саидкаримов, 33 (1:1). Муҳаммад Комилов, 59 (2:1). Аббос Омонов, 83 (3:1). Озодбек Комилов, 90+2 (3:2).
Амалга оширилмаган пенальти: Аббос Омонов (56).
“ЯШНОБОД”: 35. Абдукарим Мухамедов, 2. Юсуф Алиев, 3. Ислом Исмоилов, 4. Расул Рахимбердиев (14. Жахонгир Ҳалимов, 86), 5. Аббос Саидкаримов (18. Аббос Омонов, 46), 6. Шокир Бекназаров, 9. Рустамхон Азимов , 10. Жўрабек Эргашев (37. Руслан Веклич, 46), 11. Муҳаммад Лазиз Омоналиев (19. Азимжон Мирзаев, 76), 22. Амирбек Файзиев, 23. Улуғбек Жўраев (25. Муҳаммад Комилов, 46).
“АНДИЖОН-2”: 12. Анвар Назиров, 4. Муҳаммали Турсунов, 6. Иззатбек Алиназаров, 7. Озодбек Комилов, 8. Саидбек Мирсултонов, 10. Озодбек Қаххаров, 11. Самандар Абдураҳимов, 14. Хожиакбар Мўминов, 17. Иззаттилла Абдулхақов(9. Муҳаммад Умаров, 75), 23. Хикматилла Неъматуллаев, 24. Сардор Рўзимбеков.
Захирадагилар: 13. Муҳаммадсолиҳ Убайдуллаев, 2. Қуддузбек Ғуломов, 5. Ислом Маматказин, 18. Фарҳод Болтабоев, 22. Ахмадуллох Муқимжонов, 25. Исломиддин Мўйдинов.
Огоҳлантиришлар: Жўрабек Эргашев (18), Шокир Бекназаров (44), Муҳаммад Комилов (60), Азимжон Мирзаев (81), Жаҳонгир Ҳалимов (91).


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика