UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00ЕЧЛ. "Барселона" — ПСЖ 1:4 (матнли трансляция)  212 00:14Бразилияда футбол маскотига қизил карточка кўрсатилди  3 00:00ЕЧЛ. "Боруссия Дортмунд" — "Атлетико Мадрид" (онлайн ҳисоб)  17 23:57Эден Азарнинг укаси 2024 йил бошқа майдонга туша олмайди  0 23:42Россия кубоги. Файзуллаев гол уриб, ЦСКА ғалабасига ҳисса қўшди  3 23:22Абдусамад Дўрмонов: "Футбол ўйнаётган жамоа ҳар доим юқори ўринлар учун ҳаракат қилиши керак"  2 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  4 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  13 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  3 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  2 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  18 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  8 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0 20:08Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди  10

"Яшнобод" жамоаси меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан учрашди Янгиликлар

"Яшнобод" жамоаси меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан учрашди

Теглар :  Яшнобод
Футбол бўйича Ўзбекистон XXVIII миллий чемпионати “В” ПРО лига дебютанти “Яшнобод” жамоаси аъзолари айни пайтда пойтахт вилоятининг Ғазалкент туманидаги “FIZIOMED” соғломлаштириш оромгоҳида ёзги ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда.

Туман ҳокимлиги ташаббуси билан тузилган футбол клуби аъзолари чемпионат ва Ўзбекистон кубоги доирасидаги учрашувларни кўтаринки руҳда ўтказишни ўз олдига мақсад қилиб қўйишган. Ҳозирда жамоа мураббийлар штаби асосий эътиборни футболчиларнинг жисмоний тикланишига қаратишган. Шу боис кунига икки маҳалда машғулотлар ўтказилмоқда. Унда йигирма беш нафар футболчи иштирок этяпти.

Куни кеча “Яшнобод” футбол жамоаси мураббийлари ва футболчилари Оқтошдаги Яшнобод туманидаги 30-Меҳрибонлик уйига қарашли “Нур” дала ҳовлисига ташриф буюрди. Мазкур сўлим ва баҳаво масканда айни пайтда 105 нафар ўғил-қиз ҳордиқ чиқармоқда.

“Яшнобод” футбол клуби аъзоларини Феруза Усмонхўжаева раҳбарлигидаги 30-Меҳрибонлик уйи тарбиячилари ҳамда ўғил-қизлар кутиб олишди.

Самимий ва дўстона руҳда кечган мулоқотда “Яшнобод” футбол клуби раҳбарияти ва футболчилари ўз фаолиятлари, келгуси режалари ҳақида тарбияланувчилар билан ўртоқлашдилар.

Тадбир баҳонасида “В” ПРО лига ва Ўзбекистон кубоги 1/8 финал босқичи иштирокчиси “Яшнобод” футболчилари ҳамда Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасида мини футбол бўйича ўртоқлик ўйини уюштирилди. Учрашувнинг асосий вақтида 9:9 ҳисоби қайд этилди. Натижада ғолиб номи пенальтилар серияси орқали аниқланди. Унда омад мезбонларга кулиб боқди — 9:8.

— “Яшнобод” жамоаси ва уларнинг чемпионатдаги иштироки ҳақида эшитганмиз, уларнинг Ўзбекистон кубоги учрашувида супер лиганинг “Динамо” футболчиларини мағлубиятга учратганини телевизор орқали кўриб жуда қувонгандик, — дейди тарбияланувчилардан бири Владик. — Аммо уларнинг биз билан бугунги учрашувини кутмагандик. Профессионал футбол клуб вакилларининг меҳмонимиз бўлгани бизни роса хурсанд қилди. Уларга қарши ўтган ўйинда гол ҳам киритганим менга ўзгача завқ бағишлади. “Яшнобод” футболчиларининг қимматли вақтларини аямасдан оромгоҳимизга ташриф буюришгани учун катта раҳмат! Биз дўстларимиз билан биргаликда уларга албатта мухлислик қилишда давом этамиз ва “Яшнобод”га омад тилаймиз.

Ўртоқлик учрашувидан сўнг, жамоалар биргаликда дўстона эсдалик учун суратларга тушишди. Болажонлар учун озгина бўлса-да хушкайфият улашган яшнободликлар ўзлари учун янги мухлислар топганидан хурсанд ҳолда оромгоҳни тарк этдилар.



Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика