Япония ва Ироқ терма жамоалари расман чорак финалда
20 янв 2015 15:43
Янгиликлар
Япония ва Ироқ терма жамоалари расман чорак финалда
Ироқ - Фаластин 2:0 Голлар: Юнус Маҳмуд 48, Аҳмад Ясин. Огоҳлантириш: Ҳишам Салҳи 21. Ироқ: Жалол Ҳасан Ҳошим, Дургам Исмоил, Аҳмад Иброҳим Ҳалаф, Салим Шокир, Саад Абдуламир, Аҳмад Ёсин, Ёсир Қосим, Аҳмад Ҳалаф, Волид Салим, Мерам, Юнус Маҳмуд. Фаластин: Габер, Тофиқ Али, Аҳмад Ҳарби, Абулатиф Ал Баҳдари, Ашраф Нўмон, Аҳмад Маҳер, Ҳишам Салҳи, Ҳадер Юсуф, Ҳолид Салим, Маҳмуд Эйд, Исмоил Ал Амур. Япония - Иордания 2:0 Голлар: Хонда 24, Кагава 81. Огоҳлантириш: Муҳаммад Али 10, Юнус Аҳмад Муҳаммад 38, Оказаки 46, Инуи. Япония: Кавашима, Моришиге, Сакаи, Йошида, Нагатомо, Инуи, Кагава, Хасебе, Эндо, Оказаки, Хонда. Иордания: Амир Шафи, Анас Бани Ясин, Муҳаммад Ал Думейри, Одай Заҳран, Аҳмад Элиас, Муҳаммад Али, Абдуллоҳ Диб Салим, Юсуф Ал Равашдеҳ, Ҳамза Ал Дардур, Одаи Ал Сайфий.
- Иккала учрашув ҳам якунланди.
- Сайтимиз раҳбари Нодирхўжа Юлдашев айни дамда Япония - Иордания учрашувида ишлаяпти. Унинг суратларини шу ерда томоша қилинг.
- ГООООЛЛЛЛЛ!!! МУТО чап қанотдан етказиб берган тўпни Кагава дарвоза тўрига тўғри йўллади!
- Ироқ - Фаластин учрашувида пенальти белгиланди. Аммо Юнус Маҳмуд бу имкониятдан фойдалана олмади.
- ГОООООЛЛЛЛЛ! ИРОҚ ҳисобни очди. Гол муаллифи Юнус Маҳмуд.
- Оказаки дарвозага жароҳат етказгани учун сариқ карточка олди.
- Иккинчи бўлим бошланди.
Танаффус
- Япония терма жамоаси мухлислари.
- Юнус Аҳмад Муҳаммад (Иор) сариқ карточка олди.
- ГООООЛЛЛЛЛЛЛ!!!!!!!! ХОНДААА!!!! Оказаки берган зарбани дарвозабон қайтарди, Хонда қайтган тўпни бўш дарвозаги йўллаб қўйди.
- Ироқлик мухислар ўз футболчиларини қўллаб-қувватламоқда.
- 2 кун олдин терма жамоамиз айнан шу стадионда (суратдаги) Саудия Арабистонини енгган эди.
- Гооооллллл!!!!! Йўқ тўп майдонни тарк этган экан. Чап қанотдан етказиб берилаётган тўп чизиқдан чиқиб кетибди. Инуининг голи ҳисобга олинмади.
- Япония - Иордания учрашувининг бош ҳаками Равшан Эрматов, унга қанотларда Абдуҳамидилло Расулов ва Баҳодир Қўчқоров ёрдам беради.
- Иккала учрашув бошланди.
Фикрлар