UZ

Сўнгги янгиликлар

14:48Эшитдик-да! Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA мусобақаси учун таркибини Кападзенинг ўзи йиғади  0 14:28Breaking! Асилбек Жумаевга Европадан қизиқиш бор  5 14:07"Манчестер Сити" етакчиларидан бирига янги шартнома таклиф қилади  0 13:38Неймар футбол тарихидаги энг яхши ярим ҳимоячи кимлигини айтди  2 13:09"Ньюкасл" бош мураббийи Исак билан боғлиқ ҳолатга изоҳ берди  0 12:41"Милан" Яшари трансферини ҳал қилди  0 12:13"Нефтчи" футболчисини четлатиш, "Сурхон" дарвозасига эса пенальти белгилаш керак эди – 16-турдаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  3 11:45ЦСКА Файзуллаев учун тўлиқ тўловни кутмоқда  2 11:14Россия ЖЧ иштирокчиси Иордания терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади  9 10:40Саудия жамоалари МЮ тарбияланчисига 80 миллион евро тўлашга тайёр  2 10:03"Интер" тўпурар ҳужумчи билан шартнома имзолашга яқин  0 09:30Луис Диаснинг "Бавария"га ўтганидан сўнг ойлиги 4 бараварга ошди  6 08:57"Манчестер Сити" асосий ҳимоячиси билан шартномани узайтиради  1 08:35Европанинг машҳур клуби Неймар билан шартнома имзоламоқчи  3 08:03Аутсайдерлар баҳсида "Сантос" ғалаба қозонди. Неймардан дубль  1

Япония U-23 терма жамоаси бош мураббийи: "Шогирдларимни Ўзбекистон билан ўйинга жиддий тайёрлаяпман" Янгиликлар

Япония U-23 терма жамоаси бош мураббийи: "Шогирдларимни Ўзбекистон билан ўйинга жиддий тайёрлаяпман"

Хитойда бўлиб ўтаётган U-23 Осиё чемпионатида эртага чорак финал баҳслари ўтказилади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бу босқичда Японияга қарши майдонга тушади.

Эртанги беллашувдан олдин японлар устози Хажиме Мориясу қуйидаги фикрларни билдирди: 

- "Япония аввалги Осиё чемпионатида ғолиб чиққан, лекин бу ҳеч қандай босим ўтказмайди. Биз хотиржаммиз. Омадимиз келса яна чемпион бўламиз, йўқса ўз йўлимизда давом этамиз". 

- "Албатта, бу ерга ғолиблик учун келганмиз, лекин бундан ҳам муҳими футболчиларимизнинг малака оширишидир. Улар энг яхши хусусиятларини майдонда кўрсатса, мен шундан кўпроқ хурсанд бўламан". 

- "Халқаро мусобақаларда чорак финалга чиққан жамоалар орасида кучсизи бўлмайди. Ўзбекистон ҳам ўзига яраша кучли рақиб. Уларда тажрибали ва савияси баланд футболчилар кўп. Мен шогирдларимни бу ўйинга жиддий тайёрлашим керак". 

Маълумки, Таиландда ўтказилган M-150 Кубоги финалида Япония ва Ўзбекистон ўзаро тўқнаш келганди. Ўшанда Ўзбекистон терма жамоаси финалда Японияни пенальтилар сериясига кўра мағлуб этган. Японлар устози ўша ўйинни ҳам ёдга олди:

- "Мен терма жамоани қабул қилиб олганимдан сўнг M-150 Кубоги менинг илк мусобақам бўлганди. Осиё чемпионати эса иккинчиси. Лекин бу икки мусобақани бир-бири билан солиштириш керак эмас. Ўша турнирдаги жамоамиз таркиби ҳозир ўзгарган. Ҳозирги таркибдан фақат саккиз футболчи Таиландда ҳам ўйнаганди".

Рейтинг: -17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика