UZ

Сўнгги янгиликлар

20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  0 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  0 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  8 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  1 19:03U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон — Вьетнам (матнли трансляция)  34 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  3 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  3 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  13 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  27 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  4 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  3 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  4 15:59Манба: "Бавария" ва "Барса" қизиқиш билдирган Унаи Эмери "Астон Вилла" билан ҳамкорликни давом эттиради  6 15:31"Барселона" ярим ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди  4

Япония клуби вакили Наманганга ташриф буюрди Янгиликлар

Япония клуби вакили Наманганга ташриф буюрди

Ўтган йилнинг декабрь ойида муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Японияга ташрифлари чоғида мазкур мамлакат билан кўплаб соҳаларда келишувга эришилиб, шартномалар имзоланганди.

Ушбу соҳалар қаторида спорт соҳаси ҳам бор эди. Бунинг самараси ўлароқ, Япониянинг “Ванфоре Кофу” ва Наманганнинг “Навбаҳор” клублари ўртасида ҳам ўзаро ҳамкорликка келишиб олинганди.

Ушбу ҳамкорликнинг амалий натижаси ўлароқ, Наманганга амалий ташриф билан Япониянинг “Ванфоре Кофу” футбол клуби бош менежери жаноб Сатору Сакума келди.

Мартабали меҳмон бугун “Навбаҳор” уй учрашувларини ўтказадиган “Марказий” ўйингоҳга ташриф буюрди.

Сатору Сакумага мазкур ташриф чоғида Наманган вилоят ҳокимлиги вакиллари ҳамроҳлик қилишди.


“Марказий” ўйингоҳда япониялик меҳмоннинг “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти ҳамда ходимлари, шу жумладан, клуб директори Бахтиёр Нурматов, “Марказий” ўйингоҳ директори Набихон Абдуғаниев, шунингдек, Наманган вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи ўринбосари Илҳом Мўминов, Наманган вилоят болалар-ўсмирлар футбол академияси директори Ғанишер Исмоилов, Наманган вилоят футбол ассоциацияси йўриқчиси Зойир Ҳасановлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Самимий руҳда ўтган мазкур учрашув давомида “Навбаҳор” ПФК директори Бахтиёр Нурматов ва "Ванфоре Кофу" бош менежери Сатору Сакума ўзаро фикр алмашишди. Жумладан, Бахтиёр Нурматов Япония клуби билан ҳамкорлик қилишдан мамнун эканлигини баён этиб, Сакумани “Навбаҳор”га оид маълумотлар билан таништириб ўтди.

Ўз навбатида Сатору Сакума ҳам илиқ қабул учун клуб раҳбариятига ўз миннатдорчилигини билдириб, Ўзбекистоннинг машҳур жамоаларидан бири бўлмиш “Навбаҳор” билан ҳамкорлик қилишдан мамнунлиги, ушбу ҳамкорлик доирасида бир қатор режаларни амалга ошириш ниятида эканлиги, ҳар икки клубнинг ўхшаш томонлари кўп эканлиги, жумладан, “Ванфоре Кофу” ҳам худди “Навбаҳор” сингари водий жамоаси эканлигини таъкидлаб ўтди.

Ҳар икки клуб раҳбарияти вакилларининг ўзаро фикр алмашишларидан сўнг, япониялик мартабали меҳмонга “Навбаҳор” иштирокидаги ўйинларнинг видеороликлари намойиш этилди.

Сатору Сакума жамоамиз иштирокидаги учрашувларнинг видеороликларидан катта тассурот олганлигини эътироф этди.

Учрашув якунида Бахтиёр Нурматов ва Сатору Сакума ўзаро совғалар алмашишди.

Шундан сўнг, япониялик мартабали меҳмон “Марказий” ўйингоҳнинг ҳакамлар, назоратчи, жамоаларнинг кийим алмаштириш хоналари, шунингдек, майдонни кўздан кечириб, уларга юқори баҳо берди.


Сўнгра, ўйингоҳнинг анжуманлар залида Сатору Сакумага Наманган вилоят футбол ассоциацияси йўриқчиси Зойир Ҳасанов вилоятимиз футбол фалсафасига бағишланган видеороликни намойиш этди.

Шу тариқа “Ванфоре Кофу” клуби бош менежерининг “Марказий” ўйингоҳга уюштирган ташрифи якунланди.

Сатору Сакуманинг ташрифи режасидан шунингдек, Наманган вилоят болалар-ўсмирлар футбол академияси, “Навбаҳор” ПФК қошидаги 17-сонли академияга ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар футбол мактаби, Тўрақўрғондаги “Одил Жуниор” футбол академияси билан танишиш ҳам ўрин олган.

Умид қиламизки, “Навбаҳор” ҳамда “Ванфоре Кофу” клублари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик яқин вақт ичида ўз самарасини беради.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика