UZ

Сўнгги янгиликлар

19:15Суперлига. "Сўғдиёна" – "Сурхон" 1:0 (матнли трансляция)  0 18:55"Хоразм" сафарда "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  3 18:48Кипрда "Кармиотисса" президенти отиб кетилди  0 18:30Суперлига. "Андижон" – "Шўртан" (матнли трансляция)  4 18:25"Вазиятга реал қараш керак, ҳар бир рақибга қарши ўйлаб қўйган режаларимиз бор" — Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани   6 18:03Нодир Элибоев: "Олдингидек, 1 ёки 2 та ўйинни кутиб яшаётганимиз йўқ. Ҳар бир турда яхши рақобат бор"  0 17:27Манба: Катанец ёрдамчилари ЎФАни судга бермоқчи  25 17:02ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона пастлади  12 16:05Ўзбекистон терма жамоаси афсонаси Қозоғистон жамоасини бошқарадими?  11 15:37"Аҳал" ОЧЛ-2'даги уй учрашувини Эронда ўтказади  5 15:16Қозоғистон футзал термаси устози Кака: "Бизда легионерлардан Игита билан Эдсон қолди"  0 14:54Фабио Каннаваро Қаршидаги футбол академияси билан танишди  16 14:32Ўзбекистон Кубоги финалида жамоалар қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  2 14:14Футзал бўйича Олий лига 4-тур учрашувларига қайси шаҳар мезбонлик қилиши маълум  0 13:59"Олимпик"нинг 11 ўйинлик мағлубиятли серияси якун топган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0

Япония клуби Самарқандда, эртага ўртоқлик учрашуви Янгиликлар

Япония клуби Самарқандда, эртага ўртоқлик учрашуви

Теглар :  Динамо
Хабарингиз бор, февраль ойида Самарқандга Япониянинг «Ideabox» компанияси директори Томохито Хирасава бошчилигидаги делегация ташриф буюрганди.

Ташриф дастури доирасида Самарқанд вилоят ҳокимлигининг туризмни ривожлантириш департаментида музокара олиб борилди. Музокарада вилоят туризмни ривожлантириш департаменти ҳамда вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси вакиллари иштирок этиб, Япониянинг Яманаси префектураси Кофу шаҳрининг “Ванфоре Кофу” ва Самарқанднинг “Динамо” клуби ўсмирлар футбол жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашувини ўтказиш масалалари муҳокама этилганди.

Ушбу келишувга мувофиқ, 3 апрель чоршанба куни “Динамо” марказий ўйингоҳида Самарқанднинг “Динамо” ва Япониянинг “Ванфоре Кофу” жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви ўтказилади. Ўйин соат 11:00да бошланиши режалаштирилган. Япония клуби бугун Самарқандга етиб келган. Ўйинга ташкилий жиҳатдан ҳам юқори даражада тайёргарлик кўрилмоқда. Барча мухлисларни “Динамо” стадионига таклиф этамиз! Ўсмирлар жамоалари ўртасидаги ўйинга кириш бепул.

Ўртоқлик учрашуви.
3 апрель (чоршанба)
«ДИНАМО» (U-16) – «ВАНФОРЕ КОФУ» (U-16) (Япония)
Cамарқанд, “Динамо” стадиони.
Учрашув бошланиш вақти
: 11:00.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика