Япония бош мураббийсиз қолди

Mirjalol Normatov
5 июл 2018
Бош мураббий Акира Нисино Япония термасидаги фаолиятини якунлади.

Унинг қўл остидаги жамоа ЖЧнинг 1/8 финалигача етиб борди ва Бельгия термасига сўнгги дақиқаларда мағлубиятга учради - 2:3.

"Нисинонинг шартномаси тез орада якунланади. У терма бош мураббийлигида қолмайди", - деб ёзилади баёнотда.

Ҳозирча унинг ўрнида ишлаши мумкин бўлганлар орасида Юрген Клинсманнинг номзоди фаворит бўлиб турибди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: soccernews.ru