

Кеча "самурайлар" БААнинг "Ал Ваҳда" клуби билан назорат учрашувида майдонга тушишди. Ёпиқ ўтган баҳсда Япония 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Эслатиб ўтамиз, "Ал Ваҳда" ОЧЛ-2019 гуруҳ босқичида Ўзбекистон чемпиони "Локомотив" клуби билан ўйнайди.
Япония эса Осиё Кубогини 9 январь куни Туркманистонга қарши ўйин билан бошлайди.




