UZ

Сўнгги янгиликлар

21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  0 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  1 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   3 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  1 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  5 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  7 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  20 17:24Расман: Оскар Бразилияга қайтди  3 16:58"Қизилқум" "Олимпик" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  1 16:30Аморим МЮ натижалари ҳақида: "Жуда хафаман, лекин нима қилиш кераклигини биламан"  7

Январдаги энг қиммат трансферлар Янгиликлар

Январдаги энг қиммат трансферлар

Жорий йил январь ойдаги трансфер мавсуми қизиқарли бўлди.

Европа топ-5 лига клубларининг ўзиёқ трансферлар учун 700 миллион евродан ортиқ маблағ сарфлаб юборган. 

Бу ерда якунланган ойда амалга оширилган барча энг қиммат трансферларни жамладик, бу ерда эркин агентлар ҳисобга ўтмайди, улар нега биз йўқмиз дея тўполон қилишмасин.

Кузатамиз, ушбу қишда "лимон" билан тўлдирилган энг оғир чамадон ким учун жўнатилган экан.


Душан Влаҳович ("Фиорентина" –> "Ювентус", 81,6 млн евро)


Қишнинг энг қиммат трансфери. "Ювентус" ҳужумдаги муаммоларини ҳал қилиш учун А Сериянинг энг яхши тўпурарини олиб келмоқда. Влаҳовичга "Арсенал", "Ман Сити", "Атлетико" ва "Тоттенхэм" каби клублар даъвогарлик қилганди, бироқ фақатгина Турин гранди 80 миллион тўлашга қарор қилди.


Ферран Торрес ("Ман Сити" –> "Барселона", 55 млн евро)


Испаниялик футболчининг Манчестердаги ишлари кўнгилдагидек кетаётганди, бироқ у Испанияга қайтишга қарор қилди, "Барселона"да унга Хави лойиҳасидаги асосий ижрочилик ролини ваъда қилишди. Мураббийга ҳужумда исталган позицияни тўлдира оладиган футболчи керак. Бунинг учун катта пул тўлаш ҳам кўзёшларни шашқатор қилишга арзимайди.


Луис Диас ("Порту" –> "Ливерпуль", 45 млн евро)

"Ливерпуль" қишда трансфер бозорига киришни режалаштирмаганди, аммо яхши "хўрак" чиқиб турганда, нега уни илинтирмаслик керак экан? Колумбиялик футболчи Клопп жамоасига ҳужумда қўшимча куч бўлади, эҳтимол, Қачондир Садио Маненинг ўрнини эгаллаши мумкин.


Бруно Гимараэс ("Лион" –> "Ньюкасл", 42,1 млн евро)

"Ньюкасл" эгалари учун бунча соққани сарфлаш хўрозқанд учун чиқарилган пул каби қийматда бўлса, ажабмас. Ҳа, "Лион"нинг мотори ЛионАвтоМоторс каби ишламоқда, аммо Брунонинг ҳаракатлари доимо фойда келтирган — у ҳимояни мустаҳкамлашда ҳам, узоқ паслар орқали олдинга ўтишда ҳам ёрдам берди. Бундай футболчи билан жамоа тезда янги босқичга чиқиши мумкин.


Крис Вуд ("Бёрнли" –> "Ньюкасл", 30 млн евро)

"Ньюкасл" ушбу мавсумда АПЛда атиги 3 та гол урган "Бёрнли"нинг тор доирадаги ҳужумчиси учун 30 миллион евро тўлаган. Ҳа, энди, муллажиринг бўлгандан кейин истаганини олиб келади, дейишингиз мумкин. Улар ҳам жуда аҳмоқ эмас. Трансфернинг асосий мақоли: "Омон қолиш учун асосий рақибингни заифлаштир".


Люка Динь ("Эвертон" –> "Астон Вилла", 30 млн евро)

Чап қанот ҳимоячиси "Эвертон"нинг энг креатив ўйинчиларидан бири бўлиб, кетма-кет икки мавсум энг яхши голли узатма ижрочисига айланганди. Аммо у мураббий Рафа Бенитес билан жанжаллашди ва клубини ўзгартирди. "Эвертон" асосий ўйинчисини қўйиб юборгани ва бир неча кундан сўнг мураббийни истеъфога чиқаргани учун қорин ушлаб кулишни ҳам, қўлга дастрўмолча олишни ҳам билмайсан киши.


Виталий Миколенко ("Динамо Киев" –> "Эвертон", 23,5 млн евро)

Динь кетганидан кейин "Эвертон"га янги чап қанот ҳимоячиси керак эди. Ливерпуль шаҳрининг жамоаси Виталий Миколенкони танладилар, клублар хўжайинлари Алишер Усмонов ва Григорий Суркис ўртасидаги яхши муносабатлар келишувга эришишга ёрдам берди.


Юри Алберто ("Интернасьонал" –> "Зенит", 20 млн евро)

Бу РПЛнинг қишки асосий трансфери ҳисобланади. "Интернасьонал" иқтидорли футболчини ёзгача сақлаб қолмоқчи эди, "Зенит"нинг режалари ҳам бошқача эди. Аммо Азмун барчасини остин-устун қилди, у кутилмаганда "Байер" билан келишувга эришди. Шу боис Алберто Бразилиядан Россиягача 11500 километр қўшиғини айтиб, йўлга чиқди.


Родриго Бентанкур ("Ювентус" –> "Тоттенхэм", 19 млн евро)

"Спурс" спорт директори Фабио Паратичининг ижод маҳсули. Айнан у бир пайтлар футболчини "Ювентус"га олиб келганди, ҳозир эса Лондонга қайта олиб кетмоқда. 24 ёшли уругвайлик футболчи Антонио Конте ярим ҳимоясини кучайтиради. Унинг жамаодоши Деян Кулусевскининг Бентанкурдан ажралгиси келмади, икки дўст Лондон сари ўз бахтини топгани отланди.


Хулиан Альварес ("Ривер Плейт" –> "Ман Сити", 17 млн евро)

"Манчестер Сити" юксак иқтидорли ва кўп қиррали ҳужумчини "Ривер Плейт"дан ўзи учун арзимас пулга сотиб олди. Альварес ёзгача Аргентинада қолади, аммо кейинги мавсумда у албатта Манчестер ҳужумида "олов"га айланиши кутилмоқда.


Рикардо Пепи ("Даллас" –> "Аугсбург", 16,4 млн евро)

18 ёшли америкалик футболчи Германияга кўчиб ўтди ва бу МЛС ўйинчилари орасида энг қиммат трансферга айланди. Пепи аллақачон терма жамоадаги дебютини ўтказган, натижалар чаккимас — дастлабки икки учрашувда 3 та гол ва 2 та голли узатма. Рикардо Роберт Левандовскини ўзига кўмир сифатида билади.


Киран Триппьер ("Атлетико" –> "Ньюкасл", 15 млн евро)


Ньюкаслнинг саудиялик эгалари қўл остидаги дастлабки йирик хариди. "Атлетико" ва Диего Симеоне инглиз футболчисини қўйиб юборишни истамаганди. Ҳозирда англиялик ҳимоячи ўзига таниш мураббий билан ишламоқда ва янгиланаётган жамоани Чемпионшипга тушиб қолишдан сақлаб қолишга ҳаракат қилади.


Ромен Февр ("Брест" –> "Лион", 15 млн евро)

Франциялик иқтидорли ярим ҳимоячига ёзда "Милан" қизиқиш билдирганди, аммо келишув амалга ошмади. Аммо қишда "Лион" Монако академияси тарбияланувчиси билан келишиб олди. Жорий мавсумда Февр Лига 1'да 7 та гол урди, бу яхши натижа.


Дэн Берн ("Брайтон" –> "Ньюкасл", 15 млн евро)

"Ньюкасл"нинг янги ўйинчиси болалигидан бери клубда ҳаракат қилади. Берн ушбу жамоа ишқибози, Алан Ширер унинг кумири бўлган, ҳаттоки йигитча 11 ёшигача ўзбекчасига "Янги Қўрғон" академиясида ўқиган, аммо кейинчалик сафар халтасини олиб жўнашга мажбур бўлган. Шайхлар уни яна ортга қайтарди. Дэн ҳар қандай мудофаа позициясини ёпиши мумкин ва лигада жон сақлаб қолиш учун курашда албатта ёрдам бера олади.


Жонатан Иконе ("Лилль" –> "Фиорентина", 14 млн евро)

Арзимас пул эвазига флоренцияликлар Франциядаги энг иқтидорли ҳужумкор ўйинчилардан бирини ўз сафига қўшиб олди. "Лилль" етакчиларидан бири бўлган футболчи Влаҳовичнинг кетганини билдирмасликка ҳаракат қилади.


Ваут Вегорст ("Вольфсбург" –> "Бёрнли", 14 млн евро)

Крис Вуд "Ньюкасл"га кетганидан сўнг "Бёрнли" унга ўринбосар ҳужумчи қидира бошлади ва "Вольфсбург" тўпурарини топиб олди, Вегорст ҳисобида Бундеслигада 59 та, Нидерландия терма жамоаси сафида Евро-2020'да 1 та гол бор.


Артур Кабрал ("Базель" –> "Фиорентина", 14 млн евро)

"Фиорентина" Влаҳовичга Швейцариядан ўринбосар топди. 23 ёшли бразилиялик Артур Кабрал жорий мавсумнинг энг ёрқин ҳужумчиларидан бири саналади. У Швейцария чемпионатининг энг яхши тўпурари (14+4) ва Конференция лигасининг иккинчи тўпурари (5 гол) ҳисобланади. Эндиликда А Серияда ҳам Кабралнинг ҳам порлашини кузатамиз.


Натан Паттерсон ("Рейнжерс" –> "Эвертон", 14 млн евро)

"Рейнжерс"нинг ёш ўнг қанот ҳимоячиси ушбу мавсумда чемпионатда ўнта ўйинни ўтказиб юборди, лекин барибир "Эвертон"ни 14 миллион евродан воз кечишга мажбур қилди. Келажак учун инвестиция.


Давид Нерес ("Аякс" –> "Шахтёр", 12 млн евро)


Нерес 2017/18 йилги мавсумни ёрқин тарзда ўтказди, "Аякс" билан Чемпионлар лигасининг ярим финалигача етиб борди. Аммо жароҳатлардан кейин Довуд ўз савиясини йўқотди. Эндиликда "Аякс" ҳужумидаги барча ўринлар банд бўлди, шу боис клуб Нерес билан кўп афсусланмай хайрлашди. "Шахтёр" бразилиялик футболчини формага қайтаришига умид қилмоқда.


Йонас Винд ("Копенгаген" –> "Вольфсбург", 12 млн евро)

Занжирнинг учинчи бўғини Крис Вуднинг "Ньюкасл"га ўтиши билан боғлиқ. Даниялик ҳужумчи "Вольфсбург"да Вегорстнинг ўрнини эгаллайди. Немислар ёш ва истиқболли ҳужумчини муаммосиз олиб кетишди ва бу трансфер бир неча миллион арзонроққа тушди.


Вандерсон ("Гремио" –> "Монако", 11 млн евро)

"Гремио" Бразилия А Сериясидан ҳайдалди, монаколиклар эса вазиятдан унумли фойдаланишди. Бразилиялик ёш ўнг қанот ҳимоячиси тез орада сафга қўшилади.


Кацпер Козловски ("Погонь" –> "Брайтон", 11 млн евро)

Европа чемпионатлари тарихидаги энг ёш ўйинчи Брайтонга 11 миллион евро эвазига кўчиб ўтди. Ҳозирча ярим ҳимоячи Бельгия чемпионати пешқадами "Унион"га ижара асосида ўтади.


Жан-Филипп Матета ("Майнц" –> "Кристал Пэлас", 11 млн евро)

Франциялик ҳужумчи Лондон клубида бир йил ижара асосида ўйнади ва 15 ўйинда 3 та гол урди. Бу Патрик Вийерани трансферни амалга оширишга ишонтириш учун етарли эди.


Диего Вальдес ("Сантос Лагуна" –> "Америка", 10,6 млн евро)

Европа клубларини умуман ўз ичига олмайдиган ягона трансфер. Қолаверса, Вальдес ҳеч қачон Европада ҳам ўйнамаган. Чилилик ярим ҳимоячи 2016 йилдан буён Мексикада ўйнаб келмоқда ва ҳозирда Мексиканинг бир клубидан бошқасига ўтган.


Деян Кулусевски ("Ювентус" –> "Тоттенхэм", ижара асосида 10 млн евро)


Ушбу трансфер ойнаси учун энг қиммат ижара тўлови: Лондон клубида 18 ой учун 10 миллион евро. Истеъдодли шведнинг келишуви Деян маълум миқдордаги ўйинларда қатнашса ёки "шпорлар" Чемпионлар лигасига йўл олса, 40 миллион евролик мажбурий трансферни ўз ичига олади.


О.А 

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика