UZ

Сўнгги янгиликлар

22:31Забитцер шанба куни "Манчестер Юнайтед" сафида дебют қилади  1 22:11Заньоло учун оғир пайт: клуб уни мавсум сўнггига қадар ўйинлардан четлатиши мумкин, мухлислар эса ўлим билан таҳдид қилишмоқда (мутолаа учун)  0 22:03Машарипов пенальти ишлади ва Роналду "Ал Насср"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  17 21:50Гвардиола: "Ғалаба қозониш учун пул сарфлаш керак"  3 21:47"Пахтакор" грузин клубини мағлубиятга учратди  7 21:33А Серияда январь ойининг энг яхши мураббийи эълон қилинди  0 21:16Месси ЖЧ-2022 финалидан кейин Мбаппе билан қандай муносабатда бўлгани ҳақида фикр билдирди  3 21:04Olamsport: Ўзбекистон - АҚШ ўйинида биринчи кун якунланди, "Ҳумо" имкониятни бой берди ва бошқа хабарлар  0 20:49МЮ Англия Лига Кубогини ютса, Дубравка олтин медал олиши мумкин  0 20:24Месут Ўзил футболчилик фаолиятини якунлади  8 20:07Ўзбекистон аёллар футболчи бўйича Париж Олимпиадасининг илк саралаш босқичига мезбонлик қилади  0 19:40"Бавария" Левандовски учун қўшимча пул олади  0 19:23"Бухоро" Болгария клубини мағлуб этди  7 19:11Саудия Премьер-лигаси. "Ал Фатҳ" — "Ал Насср". Роналду асосийда, Машарипов эса захирада  24 18:53Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг Туркиядаги йиғинда иштирок этадиган таркиби маълум бўлди  1

Январь ойидан лицензиялаш жараёнлари бошланади — ЎзПФЛ Янгиликлар

Январь ойидан лицензиялаш жараёнлари бошланади — ЎзПФЛ

ОФК назорати остида ҳар йили профессионал футбол клубларини лицензиялаш жараёни ўтказилади.

Ундан кўзланган асосий мақсад – футбол клубларининг профессионал мақомга мос иш юритишини таъминлаш, клублар инфратузилмасини яхшилаб бориш саналади.

ЎзПФЛ бу борада ОФК билан кенг мулоқотга киришаётгани, лицензиялаш жараёнига жиддий аҳамият бераётгани маълум. Ўзбекистон юқори дивизион билан биргаликда иккинчи даражали мусобақа клубларини ҳам лицензиялашдан ўтказадиган қитъанинг кам сонли мамлакатлардан бири саналади. Ҳаракатлар самара бераётганини эътироф этиш даркор.

2023 йилдан ОФК клублар мусобақаларини куз-баҳор даврида ўтказади. Шундан келиб чиқиб, лицензиялаш жараёни муддатларига ҳам ўзгартиришлар киритилди. Илгари октябрда якуний натижалар эълон қилинган бўлса, эндиликда ОФК лицензиясини қўлга киритган клублар номи май ойида маълум бўлади.

Ўз-ўзидан 2023 йилнинг январь ойидан лицензиялаш жараёнлари старт олади. Унда Суперлига ҳамда Про лига иштирокчи жамоалари қатнашади. Клублар январь ва февраль ойларида спорт, инфратузилма, персонал (ишчи-ходимлар ва мураббийлар) ҳамда ҳуқуқий мезонлар бўйича ҳужжатлар тўпламини AFC CLAS онлайн платформасига юклайди. Март ва апрель ойларида эса молиявий мезон бўйича ҳужжатлар тақдим этилади. Май ойи сўнгида лицензиялаш натижалари маълум бўлади.

Маълумот учун, ушбу лицензиялаш 2023 йилнинг август ойида старт оладиган Чемпионлар лигаси янги мавсумида иштирок этувчи клублар учун муҳим аҳамият касб этади. Чунки қитъа футбол уюшмаси айнан лицензиялаш натижаларига кўра ОФК лицензиясини қўлга киритган клубларгагина мусобақада қатнашишга рухсат беради. Шундан келиб чиқиб, АГМК, "Пахтакор", "Насаф" ва "Навбаҳор" Чемпионлар Лигасида тўп тепиши учун лицензия қўлга киритилиши шарт.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика