UZ

Сўнгги янгиликлар

09:44Футзал. Бразилия расман Ўзбекистонга қарши ўйин ўтказишини эълон қилди  0 09:38Элдор Шомуродов "Специя"га ўтди  6 09:31Лукаку "Интер"да қолишни истайди  0 09:10Бензема ЖЧ-2022 дан сўнг "Реал"даги 7 та ўйинида 7 та гол урди  4 08:52Анчелотти Испания кубоги ярим финалига чиққанидан сўнг фикрларини билдирди  1 08:30Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 08:12"Реал" сўнгги 11 та ўйиндан 7 тасида "Атлетико"ни мағлуб этган   1 08:05Саудия Арабистони Суперкубоги. "Ал Иттиҳод" - "Ал Наср" 3:1  2 08:00Испания Кубоги. "Валенсия" - "Атлетик Бильбао" 1:3  0 07:55Испания Кубоги. "Реал Мадрид" - "Атлетико Мадрид" 3:1  0 07:51Испания кубогининг барча ярим финалчилари маълум, қуръа 30 январь куни бўлади  3 07:32"CAFA WOMEN'S FUTSAL CHAMPIONSHIP-2023". Бугун мусобақа старт олади   0 07:18"Турон" Туркияга йўл олди   0 03:37Испания Кубоги. Ўта иродали "Реал" дербида "Атлетико"ни ишончли ҳисобда мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди  10 01:15Роналду ва "Ал Наср" Саудия Арабистони Суперкубоги учун курашдан чиқди  37

Январь ойидан лицензиялаш жараёнлари бошланади — ЎзПФЛ Янгиликлар

Январь ойидан лицензиялаш жараёнлари бошланади — ЎзПФЛ

ОФК назорати остида ҳар йили профессионал футбол клубларини лицензиялаш жараёни ўтказилади.

Ундан кўзланган асосий мақсад – футбол клубларининг профессионал мақомга мос иш юритишини таъминлаш, клублар инфратузилмасини яхшилаб бориш саналади.

ЎзПФЛ бу борада ОФК билан кенг мулоқотга киришаётгани, лицензиялаш жараёнига жиддий аҳамият бераётгани маълум. Ўзбекистон юқори дивизион билан биргаликда иккинчи даражали мусобақа клубларини ҳам лицензиялашдан ўтказадиган қитъанинг кам сонли мамлакатлардан бири саналади. Ҳаракатлар самара бераётганини эътироф этиш даркор.

2023 йилдан ОФК клублар мусобақаларини куз-баҳор даврида ўтказади. Шундан келиб чиқиб, лицензиялаш жараёни муддатларига ҳам ўзгартиришлар киритилди. Илгари октябрда якуний натижалар эълон қилинган бўлса, эндиликда ОФК лицензиясини қўлга киритган клублар номи май ойида маълум бўлади.

Ўз-ўзидан 2023 йилнинг январь ойидан лицензиялаш жараёнлари старт олади. Унда Суперлига ҳамда Про лига иштирокчи жамоалари қатнашади. Клублар январь ва февраль ойларида спорт, инфратузилма, персонал (ишчи-ходимлар ва мураббийлар) ҳамда ҳуқуқий мезонлар бўйича ҳужжатлар тўпламини AFC CLAS онлайн платформасига юклайди. Март ва апрель ойларида эса молиявий мезон бўйича ҳужжатлар тақдим этилади. Май ойи сўнгида лицензиялаш натижалари маълум бўлади.

Маълумот учун, ушбу лицензиялаш 2023 йилнинг август ойида старт оладиган Чемпионлар лигаси янги мавсумида иштирок этувчи клублар учун муҳим аҳамият касб этади. Чунки қитъа футбол уюшмаси айнан лицензиялаш натижаларига кўра ОФК лицензиясини қўлга киритган клубларгагина мусобақада қатнашишга рухсат беради. Шундан келиб чиқиб, АГМК, "Пахтакор", "Насаф" ва "Навбаҳор" Чемпионлар Лигасида тўп тепиши учун лицензия қўлга киритилиши шарт.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика