UZ

Сўнгги янгиликлар

08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  3 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  1 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  7 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  63 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  3 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  10 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  10 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  22

Январь ойидан лицензиялаш жараёнлари бошланади — ЎзПФЛ Янгиликлар

Январь ойидан лицензиялаш жараёнлари бошланади — ЎзПФЛ

ОФК назорати остида ҳар йили профессионал футбол клубларини лицензиялаш жараёни ўтказилади.

Ундан кўзланган асосий мақсад – футбол клубларининг профессионал мақомга мос иш юритишини таъминлаш, клублар инфратузилмасини яхшилаб бориш саналади.

ЎзПФЛ бу борада ОФК билан кенг мулоқотга киришаётгани, лицензиялаш жараёнига жиддий аҳамият бераётгани маълум. Ўзбекистон юқори дивизион билан биргаликда иккинчи даражали мусобақа клубларини ҳам лицензиялашдан ўтказадиган қитъанинг кам сонли мамлакатлардан бири саналади. Ҳаракатлар самара бераётганини эътироф этиш даркор.

2023 йилдан ОФК клублар мусобақаларини куз-баҳор даврида ўтказади. Шундан келиб чиқиб, лицензиялаш жараёни муддатларига ҳам ўзгартиришлар киритилди. Илгари октябрда якуний натижалар эълон қилинган бўлса, эндиликда ОФК лицензиясини қўлга киритган клублар номи май ойида маълум бўлади.

Ўз-ўзидан 2023 йилнинг январь ойидан лицензиялаш жараёнлари старт олади. Унда Суперлига ҳамда Про лига иштирокчи жамоалари қатнашади. Клублар январь ва февраль ойларида спорт, инфратузилма, персонал (ишчи-ходимлар ва мураббийлар) ҳамда ҳуқуқий мезонлар бўйича ҳужжатлар тўпламини AFC CLAS онлайн платформасига юклайди. Март ва апрель ойларида эса молиявий мезон бўйича ҳужжатлар тақдим этилади. Май ойи сўнгида лицензиялаш натижалари маълум бўлади.

Маълумот учун, ушбу лицензиялаш 2023 йилнинг август ойида старт оладиган Чемпионлар лигаси янги мавсумида иштирок этувчи клублар учун муҳим аҳамият касб этади. Чунки қитъа футбол уюшмаси айнан лицензиялаш натижаларига кўра ОФК лицензиясини қўлга киритган клубларгагина мусобақада қатнашишга рухсат беради. Шундан келиб чиқиб, АГМК, "Пахтакор", "Насаф" ва "Навбаҳор" Чемпионлар Лигасида тўп тепиши учун лицензия қўлга киритилиши шарт.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика