Янузай қишда МЮга қайтмайди

Aslanov Jasurbek
13 ноя 2015
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси, ҳозирда Дортмунднинг "Боруссия" сафида ижара асосида тўп тепаётган Аднан Янузай қишки трансфер ойнасида инглиз грандига қайтмайди.

Бу ҳақда немис клуби спорт директори Михаэль Цорк маълум қилди.

"Айни дамда бу борада муҳокамалар йўқ. Янузай асосий таркибда ўйнамаяпти, чунки бошқа футболчилар ўз вазифасини яхши уддалаяпти. Уларни таркибдан чиқариш ташлаш учун сабаб йўқ" - дейди Цорк.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Kicker