Янузай фаолиятини испан клубида давом эттириши мумкин

Aslanov Jasurbek
12 июн 2017, 16:10
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Аднан Янузай фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.

22 ёшлифутболчи хизматларига "Реал Сосьедад" қизиқиш билдирмоқда. Манкунианлар футболчини 8-12 млн. фунтга сотмоқчи.

Испан клуби эса бельгиялик учун 5 млн. евро сарфламоқчи. Янузай сўнгги мавсумни "Сандерленд" сафида ижарада ўтказди. "Манчестер Юнайтед" ва футболчи ўртасидаги битим 2018 йилнинг ёзигача амалда.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca