UZ

Сўнгги янгиликлар

09:16Кайл Уокер АПЛнинг бошқа жамоасига ўтиши мумкин  0 08:50Фатининг кейинги жамоаси деярли аниқ  0 08:23Хаби Алонсо “Реал“ футболчиларига ультиматум қўйди  9 07:47CAFA U20 Championship 2025. U-18 терма жамоамиз ҳеч бир учрашувда ғалаба қозонмай мусобақани якунлади  12 07:20Клублар ўртасидаги ЖЧ. Учта қизил кўрсатилган баҳсда “Бенфика“ кичик камбек амалга оширди  2 02:00КЧЖ. "Челси" ишончли ғалабага эришди  3 01:42Фердинанд Фернандешнинг "Ал Ҳилол"га рад жавоби ҳақида: "Бу унинг садоқатидан далолат беради"  0 00:56"Наполи" "Манчестер Сити" футболчисига қизиқмоқда, лекин...  0 00:30Фарҳод Нишонов: "Захирадан тушган футболчиларимиз ўйинни ўзгартириб юборди, фақат ёмон томонга"  2 23:55Григорий Колосовский: "Рақиб ғалаба учун ўйнади. Биз эса ғалабани истадик"  1 22:45"Реал"да Трентнинг ҳимоядаги ўйинини устида ишлашмоқда ва уни асосий бурчак тўпи ижрочиси қилишни режалаштиришяпти  9 22:14Дибала Рим дербисида Гендузи билан жанжал ҳақида: "Бу французнинг тили узун"  2 21:45Вирц жума куни янги клуби сафида тиббий кўрикдан ўтади  0 21:20Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Мухлисларга маслаҳат ва танқидлар ҳақида (3-қисм)  26 21:00Про лига. "Жайхун" "ФарДУ" билан дуранг ўйнади, "Локомотив" сўнгги дақиқаларда ғалабага эришди  0

Янгиланаётган "Металлург" иккинчи лига клубини мағлуб этди Янгиликлар

Янгиланаётган "Металлург" иккинчи лига клубини мағлуб этди

Теглар :  Металлург
Янги мавсум тайёргарлигини пойтахтда давом эттираётган Бекободнинг “Металлург” жамоаси бу галги ҳафта йиғинини ҳам назорат ўйини билан якунлади.

Металлургчилар пойтахтнинг “Оқтепа” жамоаси меҳмони бўлиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Жамоа мураббийлари мазкур назорат учрашувида ҳам асосан “Металлург” кўригида бўлиб турган янги ўйинчиларга кўпроқ эътибор қаратишди. Биринчи таймда бекободликларнинг амалда асосий таркиби бўлиши кутилаётган футболчилари тўлиқ устунликка эга бўлишди ва мезбонлар дарвозасини икки марта аниқ нишонга олишди. 

Аввалига Зафар Сафаев мезбонлар ҳужумини бартараф этиб, маъданчиларнинг тезкор қарши ҳужумини бошлаб берди. Дарвозабондан тўпни қабул қилиб олган Алишер Зиёвуддинов темпни сусайтирмасдан Зоҳид Абдуллаевни “Оқтепа” посбони билан рандевуга чиқарди. Бирга бир вазиятдан эса “Металлург” сардори унумли фойдаланиб, ҳисобни очди – 1:0.  

Биринчи тайм тугашига беш дақиқа вақт қолганда эса Ислом Исоқжонов қанотда рақиб ҳимоячиларини ортда қолдириб, тўпни жарима майдони марказига узатди. Алишер Зиёвуддинов Равшан Ягудин билан яккама якка ҳолатдан унумли фойдаланди. Дарвозабонни алдаб ўтиб, ўткир бурчак остида тўпни дарвозага йўллади – 2:0.

Бекободликлар биринчи бўлимни йирик ҳисобда ўз фойдаларига якунлашлари ҳам мумкин эди. Бироқ Равшан Ягудин икки марта пенальтини қайтаришга муваффақ бўлди ҳамда гарчи иккита тўп ўтказиб юборган бўлсада “тайм қаҳрамони”га айланди.

Иккинчи бўлимда “Металлург” мураббийлари асосан кўрикка келган янги ўйинчилар ҳамда ёшлар таркибидан қўшилган футболчиларга имконият беришди. Бу эса ўйиннинг тенглашишига олиб келди ва жамоалар бу таймда биттадан гол алмашишди. Ҳар иккала жамоа голларни 11 мертлик белгидан – жарима тўпидан киритди.


“Оқтепа” – “Металлург”  – 1:3 (0:2). Тошкент. 13 январь 2018 йил. Назорат учрашуви.
Ҳакамлар: 
Олим Толибжонов, Олим Абдувосилов, Дониёр Сайлолов.
Назоратчи: Марат Исмоилов.
Голлар: Зоҳид Абдуллаев (17), Алишер Зиёвуддинов (39), Тимур Ҳакимов (65-п), Тимур Толипов (78-п).
Амалга оширилмаган пенальтилар: Алишер Зиёвуддинов (12), Шаҳзод Шайманов (31).
“Металлург”: Зафар Сафаев, Шерзод Файзиев, Аброр Хусинов, Жасур Ҳасанов, Аброр Тошқўзиев, Жаҳонгир Абдумўминов, Азамат Розиқов, Шаҳзод Шайманов, Ислом Исоқжонов, Алишер Зиёвуддинов, Зоҳид Абдуллаев.
Захирадан майдонга тушганлар: Никита Рибкин, Муҳаммаджон Султонов, Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Алишер Мирзаев, Худойшукур Сатторов, Дониёр Ҳошимов, Тимур Толипов, Миртўра Акбаров, Жавоҳир Мусажонов, Абдулла Исломов.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика