UZ

Сўнгги янгиликлар

06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  12 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   12 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  3 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  7 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   2 23:08АПЛда дебют қилган 19 ёшли футболчи майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтгач, ҳушидан кетди   0 22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  17 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  10

"Янгиер"ни тарк этган футболчилар юзасидан Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг муносабати. Муаммо нимада? Янгиликлар

"Янгиер"ни тарк этган футболчилар юзасидан Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг муносабати. Муаммо нимада?

Ички чемпионатимизда трансферлар ойнаси очилгач футболчиларнинг жамоадан жамоага ўтиш ҳолатларида муаммолар юзага келиши одатий ҳолга айланган.

Кеча сайтимиз орқали Про лига вакили  "Янгиер" жамоасини тарк этган футболчилар ҳақида маълумот берган эдик. 

Унга кўра Абдумалик Абдуллаев, Роббим Ҳасанов, Илҳом Алижонов, Санжар Баратов, Нодир Йўлдошев, Нодир Ашурматов жамоани тарк этган. Ушбу масала юзасидан Ўзбекистон футболчилар уюшмаси раҳбари Камолиддин Мурзоев сайтимизга қуйидагича муносабат билдирди. 

"Сайтда эълон қилинган мақолада Азамат Абдураимов жамоадан кетган футболчилар ҳақида фикр билдирган. Бу борада уюшмамиз аъзолари Роббим Ҳасанов ва Нодир Ашурматовдан мурожаат келиб тушди.  "Янгиер" футбол клуби бу футболчиларни расмий тарзда кетказишмаган. Улар билан тузилган шартнома амалда. Биз бу масала бўйича ЎФА қошидаги футболчиларни ўтиш ва мақоми қўмитаси ва хавфсизлик хизматига ҳам мурожаат билан чиқдик. Азамат Биродарович билан суҳбатда бу мавзу кўтарилган. Ҳозирча аниқ муносабат билдиришмаган. Мазкур жараён қўмитада кўриб чиқилади. Агарда клуб ўзининг фикрларини исботлай олмаса, клуб томонидан бир томонлама шартнома бузилган, деб топилиб, футболчиларга товон пули ундиришни талаб қиламиз. Трансферлар ойнаси очилгани муносабати билан кўп жамоаларимиз шу аснода яъни шартномани бекор қилмаган ҳолда, мусобақа регламентига зид равишда кетганликларини эълон қилишмоқда. 

Яна бир эслатма, хабарингиз бор жорий мавсум бошида ЎзПфл билан ҳамкорликда мусобақаларни ўтказиш, футболчиларни ўтиш ва мақоми регламентининг янги таҳрирда ФИФА талабларига асосан қайтадан ишлаб чиқилган. Аввалги йиллардан фарқли равишда, барчаси аниқ қилиб кўрсатилган. Ҳеч бир тараф шартномани бир томонлама бузиш ҳуқуқи мавжуд эмас. Шундай ҳолатда футболчига ҳам, клубга ҳам чоралар кўрилади.   Улардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраб қоламан. Шунингдек ҳозирда "Жомбой"  "Андижон", "Бухоро" клуби футболчиларидан шунга ўхшаш мурожаатлар келиб тушган ",- дейди Камолиддин Мурзоев.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика