UZ

Сўнгги янгиликлар

04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  45 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  3 23:54АПЛда ўйнайдиган икки нафар футболчи зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди  7 23:37Франция президенти Дрогба ва Азар билан бир жамоада футбол ўйнаб, пенальтидан гол урди  3 23:10Ҳожимат Эркинов: "Учрашувнинг асосий вақтида ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  13 22:46Ямал тепган тўп дарвозага кирганмиди? Лунин жавоб берди  26 22:08U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  15 21:51U-23 Осиё кубоги. Мезбон Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда!  22 21:39Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз"  6 21:14Биласизми? Роналду кунига беш маҳал ухлайди  16 20:48U-16 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Озарбайжонни мағлуб этди  3 20:20“Ордабаси” машғулотига номаълум шахслар ташриф буюриб, клубга ким хўжайин эканлигини кўрсатмоқчи бўлишди  14 20:01Карло Анчелотти Куртуа "Кадис"га қарши майдонга тушиши мумкинлигини тасдиқлади  3

"Янгиер" лагеридан дараклар. Жамоани кимлар тарк этди? Янгиликлар

"Янгиер" лагеридан дараклар. Жамоани кимлар тарк этди?

Жорий йилда Про лигада дебют қилаётган "Янгиер" жамоаси ўз қароргоҳида иккинчи даврага тайёргарлик олиб бормоқда.

Хўш, ёзги трансферлар вақтида жамоани кимлар тарк этди, қайси футболчилар олинди. Бу борада "Янгиер" бош мураббийи Азамат Абдураимов фикрларини билдириб ўтди.

"Иккинчи даврага тайёргарликни "Янгиер"да олиб бормоқдамиз. "Насаф", "Андижон", АГМК жамоаларидан таклиф қилинган бир қатор янги номларни кўрикдан ўтказмоқдамиз. Абдумалик Абдуллаев, Роббим Ҳасанов, Илҳом Алижонов, Санжар Баратов, Нодир Йўлдошев, Нодир Ашурматов биз билан бирга эмас. Уларга жавоб бериб юбордик. Ҳозирда жамоада бор эътибор ёш ва мақсадли футболчиларга қаратилган. Янги жамоа тузмоқдамиз",- дейди Азамат Абдураимов.

Турли хабарларга қараганда жамоани легионерлар ҳам тарк этган. Бош мураббий ушбу масалада аниқ маълумот бериб ўтди.

"Ҳа, икки нафар легионер Мбеке ва Траоре жамоани тарк этди. Жером ва Ландри эса шу ерда. Иккинчи даврада ушбу икки хорижлик футболчига ишонч билдирамиз",- дейди Азамат Абдураимов.




Фақат машғулотлар билан футболчиларнинг спорт формасини ушлаб туриш мураккаб жараён ҳисобланади. "Янгиер" ўртоқлик учрашувларида қандай натижалар қайд этди?


"Йиғин доирасида ҳозирча иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушдик. "Металлург" ёшларини 1:0, Биринчи лига вакили "Нефтгазмонтаж" жамоасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратдик. Бу ўйинлар албатта фойдали бўлди, дея оламан. Иккинчи давра олдидан яхши спорт формасида бўламиз, деган умиддаман",- дейди Абдураимов.

Аввалроқ "Янгиер"нинг айрим футболчилари тотализаторда иштирок этгани ҳақида хабарлар чиққан эди. Хўш, бу борада бош мураббий нима дейди?

"Ўзингиз яхши биласиз, тотализаторда иштирок этган футболчилар билан боғлиқ муаммолар бор эди. Биз бундай футболчилардан воз кечишга қарор қилдик. Умуман олганда янгидан жамоа тузмоқдамиз. "Янгиер"нинг ўз анъаналари бор. Бу йил клуб ўзининг 55 ёшини нишонлайди. Клуб раҳбарларига жамоани тиклашаётгани учун раҳмат айтаман. Бу мавсумда жамоа Биринчи лигадан Про лигага йўлланма олди. Жамоа барқарор натижалар қайд этиши учун маълум вақт керак. Лекин мен тўғри йўлдалигимизга ишонаман. Танаффусдан сўнг биз янада кучли бўлиб қайтамиз",- дейди Азамат Абдураимов.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди



Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика