UZ

Сўнгги янгиликлар

00:14Бразилияда футбол маскотига қизил карточка кўрсатилди  2 00:00ЕЧЛ. "Боруссия Дортмунд" — "Атлетико Мадрид" (онлайн ҳисоб)  10 00:00ЕЧЛ. "Барселона" — ПСЖ 1:1 (матнли трансляция)  79 23:57Эден Азарнинг укаси 2024 йил бошқа майдонга туша олмайди  0 23:42Россия кубоги. Файзуллаев гол уриб, ЦСКА ғалабасига ҳисса қўшди  3 23:22Абдусамад Дўрмонов: "Футбол ўйнаётган жамоа ҳар доим юқори ўринлар учун ҳаракат қилиши керак"  2 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  4 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  12 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  3 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  2 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  18 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  8 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0 20:08Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди  10

Янги ПФЛнинг ҳеч қачон тўғрилаб бўлмас хатоси - "Машъал"ни "чопгани"! Янгиликлар

Янги ПФЛнинг ҳеч қачон тўғрилаб бўлмас хатоси - "Машъал"ни "чопгани"!

Тўппа-тузук жамоани, клуб сифатида ҳам яхшигина пойдевор ва инфраструктурага эга "Машъал"ни ҳе йўқ, бе йўқ Про-лигага улоқтириб юборишди.

"Эътибор беринг, ҳозирги терма жамоамизга аъзо ва номзод дарвозабонларнинг деярли ҳаммаси "Машъал"дан чиққан: Элдорбек Суюнов, Санжар Қувватов, Ўткир Юсупов ва Жавоҳир Илёсов.

Суперлигада жорий мавсум ҳар тарафлама энг яхши дарвозабон бўлган Суюнов, бу борада энг яхши кетма-кетликда яна "Машъал" ниҳоллари Қувватов, Юсупов ва Илёсов.

Футболчиларни ҳали санаганим йўқ. Ҳимоячилардан энг барқарор ўйнаган Шерзод Аъзамов бўлди. Бу ҳам "Машъал"даги ниҳол. Суперлигада энг яхши чап қанот ҳимоячиларидан бири бўлган Фарруҳ Сайфиевни ҳам ўзбек футболига "Машъал" берган. Хорижда ўйнаётган саноқли вакилларимиз Фозил Мусаев ҳам "Машъал"дан чиққан аслида. Шомуродов ва Шукуров қайси жамоа тарбияланувчиси эканлигини барча билади. Бундай мисолларни келтираман деса клавиатурани соатлаб шақиллатса бўлади. Шундоқ жамоани элитадан йўқотдик! Бу ҳали бизга қимматга тушади...

Қандайдир тизимли клуб, ундаги футзал, аёллар ва ҳоказо ишларни талаб қилишдан аввал кучли ва барқарор жамоани ҚАДРлашни ўрганишимиз керак!!

Ўша янги келиб қолган мутахассислар айтаётган талаб ва 1-2 кунда яратиб бўлмайдиган шароитларни деб саноқли тузук жамоаларимизни ҳам йўқ қилаверсак, билмадим.

Футболда аввало футболни қадрлашни ўрганишимиз шарт! Профессионаллик аслида шу. Кимдандир профессионалликни талаб қилишдан аввал ўзи шунга монанд ва муносиб бўлиши, камида ўрнак бўлмоғи лозим!", - дея ёзади Шаҳбоз Беғамов ўзининг телеграмдаги каналида.

Рейтинг: +50   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика