UZ

Сўнгги янгиликлар

08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   4 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  17 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   13 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  3 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  7 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3

Янги ПФЛ эски хатоларни тозалашни бошлади: Энди навбат мантиқсиз ва носоғлом рақобатни юзага келтираётган регламентга!(ми?) Янгиликлар

Янги ПФЛ эски хатоларни тозалашни бошлади: Энди навбат мантиқсиз ва носоғлом рақобатни юзага келтираётган регламентга!(ми?)

ПФЛга янги вақтинчалик раҳбар этиб Даврон Шоқурбонов тайинлангач дастлабки иш Суперлига бош мураббийлари учун чиқарилган дресс-код бекор қилинди.

Яқиндаги Вадим Абрамов футболимиздаги ўзгаришлар ҳақида ўз фикрларини билдира туриб, айнан футбол одамлари келганидан хурсанд эканини яширмади ва баъзи кулгули ва мантиқсиз ишларни барҳам берилишидан умидворлигини айтди.

Вадим Абрамов: "Бундай иссиқда галстук тақишнинг нима кераги бор?"

ПФЛ бош мураббийлар учун белгиланган расмий дресс-кодни бекор қилди


Ҳа, айнан Абрамов эътироз билдирган дресс-код, яъни регламентда алоҳида жой ажратилиб кўрсатилган мазкур банд энди йўқолди:

"6.17 “Техник зона”да жойлашган ўриндиқларда захирадаги футболчилар билан бирга жами 14 нафардан кўп шахс бўлмаслиги лозим. Ўриндиқларда учрашув протоколига киритилмаган, кийими пала-партиш бўлган шахсларни бўлиши тақиқланади. Бош мураббийлар ЎФА талаби бўйича кийиниши шарт."

Бу яхши. Чунки жаҳон футболида ҳам мураббийларга қандай кийим кийиши тайинланмайди ёки мажбурий форма йўқ.

Хўш, янги ПФЛ раҳбарияти яна қандай мантиқсиз қарорларни бекор қилиши керак ва нималарга эътибор қаратиши лозим?

Суперлиганинг янги мавсум аввалида ва чемпионатнинг дастлабки турлари ўтгач сунъий рақобатни келтирадиган регламентдаги яна бир мантиқсиз банд ҳақида ёзгандим.

ЎФА & ПФЛ ёхуд кўпчиликда савол уйғотаётган регламентдаги банд ҳақида 

Соғлом рақобат керакми ёки сунъий? (таҳлил)  


ПФЛнинг янги мавсум учун чиқарган регламентидаги мазкур банд билан танишинг:

• Суперлига клублари ўйин қайдномасига 1997 йил ва ундан кейин туғилган камида икки нафар ўйинчини киритиши ва улардан бирини минимум 45 дақиқа ўйнатиши шарт. Мазкур футболчи жароҳат олган ҳолатда ҳали 45 дақиқа ўйнаб улгурмаган бўлса, унинг ўрнига иккинчи ёш футболчи чиқарилиши лозим. Барча ёш футболчилар алмаштирилган бўлса, ёш футболчини ёши катта футболчи билан алмаштиришга рухсат берилади;


Регламентдаги мазкур банд мураббийларга ортиқча муаммо ва таркибни аниқлашда сунъий рақобат юзага келтирмоқда.

Зўри, истеъдоди бори мана "Пахтакор"да бўладими, ўз олдига юқори мақсадлар қўяётган "Навбаҳор"ми ёки "Насаф"дами фарқи йўқ, керак пайтда Остон Ўрунов, Алижонов ёки Абдихолиқов каби ёриб чиқиб келаверади. Биз футболимиз келажагини кучли рақобатда пишган ва ўша "олов"дан чиқиб келган ёшларга ишонмоқчимизми ёки сунъий равишда ўйин амалиёти олаётган футболчилар керакми бизга?

Эски ЎФА ва ПФЛ раҳбарияти мазкур масалага эътибор ҳам қаратмади. Футболимиз тепасига келган футбол одамлари эса мазкур масала бўйича ҳам яхшигина бош қотиришларига умид қиламиз.

Дресс-код бекор қилинди. Лекин ҳали бекор қилиниши ва тузатишга муҳтож ҳолатлар талайгина топилади. Эндиги ҳар бир қарор футбол учун қанчалик хизмат қилади ёки йўқ, деган саволни ўртага ташлаб, кейин яхши ўйлаб чиқарилишига ишонгимиз келади.

Даврон Шоқурбонов ПФЛ рулида қандай ишлашини албатта вақт кўрсатади. Аммо ишга киришишдан аввал мазкур ҳолатлар ҳамда учрашувга тайинланадиган ва бевосита масъул бўлган комиссарлар борасида ҳам яхши ўйлаб кўриши, уларни тўлиқлигича қайтадан саралаб олиши керак.

Шунингдек, қайси ўйинни ким бошқариши ҳақидаги хабарларни ўйин куни, учрашувга 2 соат қолганида эълон қилиниши каби кулгули ҳолатларга ҳам чек қўйилиши лозим. Ваҳоланки ОФК ҳам халқаро майдондаги учрашувларга ҳакамларни энг ками 1 ёки 2 ой аввалроқ маълум қилади.

Янги ПФЛ раҳбарияти буёғига мазкур муҳим 5 масала бўйича чуқурроқ ўйлаб кўриши ва бекор қилиши керак бўлади, назаримда.

1. Сунъий рақобатни вужудга келтирадиган мантиқсиз банд•

2. Ҳакамларни ўйин куни эълон қилиниши•

3. Қайси либосда ўйнашни танлаш имкониятини мезбон жамоа ихтиёрига қайтариш (ПФЛ ўзи танлаётганди)•

4. Комиссарларни тўлиқлигича саралаб олиш•

5. Бўлимларга ўз йўналиши бўйича/футбол тушунчаси бўйича мутахассисларни қўйиш•


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг: +37   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика