UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  20 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  6 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   0 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  10 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  6 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  4 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  12 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  151 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  30 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  19 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  4 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  12 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  5

Янги мавсумга тайёргарлик, легионерлар масаласи, вазифалар борасида Шерали Бобоқулов билан суҳбат Янгиликлар

Янги мавсумга тайёргарлик, легионерлар масаласи, вазифалар борасида Шерали Бобоқулов билан суҳбат

Ўтган мавсум якунларига кўра “Сўғдиёна” аёллар жамоаси мамлакат чемпиони ва кубоги соҳибига айланди.

2022 йилда ушбу жамоа халқаро майдонда тўп тепади ҳамда ички чемпионатда ғолибликни сақлаб қолишга интилади. Биз янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборган жиззахликлар бош мураббийи Шерали Бобоқулов билан суҳбатлашдик. 

ТАЙЁРГАРЛИК ЖАРАЁНИ БОРАСИДА

- 2022 йилги мавсумга тайёргарликни 5 январь кунидан Жиззахда бошладик. Дастлабки ўқув-йиғин машғулотларимиз 16 январь кунига қадар давом этади. Кейинги тайёргарлик режаларимизни ҳам ишлаб чиққанмиз. Унга кўра, 19 -30 январь ҳамда 3 - 14 февраль кунлари Жиззахда йиғин олиб борамиз. Сўнгра ўқув-йиғинимизни 16-26 февралда Тошкентда давом эттирамиз. Мана шу йиғинда 3 та назорат учрашуви ўтказишни режалаштирганмиз.  

Шунингдек, 1-9 март кунлари Туркия давлатида клублар ўртасида халқаро турнирда иштирок этиш учун таклиф олганмиз. Бироқ мана бу мусобақада иштирок этиш ёки этмаслигимиз ОФКнинг бу йилги ўтказиладиган Осиё Чемпионлар лигаси мусобақасини ўтказиш режасига боғлиқ бўлиб турибди. Яқин орада бу масалага ойдинлик киритамиз.

ТАРКИБДАГИ ЎЗГАРИШЛАР ТЎҒРИСИДА

- Жамоадан кетганлар бўйича маьлумот берадиган бўлсам, Махлиё Сарикова, Юлдуз Шодиева, Махлиё Назарқулова ва Насиба Хожиева билан хайрлашдик. Кетганларнинг ўрнини тўлдириш бўйича селекция ишларини олиб бормоқдамиз ва тез орада кимлар билан келишувга эришганимиз бўйича расмий маълумотларни тақдим қиламиз.

ЛЕГИОНЕРЛАР ХУСУСИДА

- Бу борада айни вақтда музокаралар олиб боряпмиз, чунки ўтган мавсумдаги муваффақиятдан сўнг легионерларимизнинг талаблари ошган. Шунга монанд таклифлари ҳам бўлса керак. Балки янги легионер қизларни таклиф қилишимиз ҳам мумкин. 

ЯНГИ МАВСУМДАГИ ВАЗИФАЛАР ҲАҚИДА

- Мақсадимиз ҳамиша юқори бўлиб келган, чунки жамоа босқичма-босқич ўз олдига юқори мақсадларни қўйиб келмоқда. Бу йил ички чемпионатда ҳам, халқаро майдонда ҳам муносиб иштирок этиб, юқори ўринларни эгалламоқчимиз. Бунга жамоани ички имконияти ва салоҳияти етади. Шу даражага чиқа олдикми, демак, ортга йўл йўқ. Шу ўринда бизга барча шароитларни яратиб берган Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Алибекович Салиев, жамоамиз раҳбарияти ва асосий ҳомиймиз бўлган “Silverleafe” компанияси бош директори жаноб Ден Петтерсонга миннатдорчилик билдирмоқчиман. 

Мақсадимиз – халқаро ва ички майдонда муваффақиятга эришиш. Бу йўлда аллақачон тайёргарликни бошлаб юбордик.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика