UZ

Сўнгги янгиликлар

22:26СПЛ. Роналдусиз "Ал Насср" "Ал Файҳа"ни мағлуб қилди. Садио Манедан дубль  0 21:40Ўқинг, қизиқ! Максим Саррафнинг онаси ПФЛдан миннатдорлигини билдирди  4 21:40"Сирдарё ФА" бош мураббийи: "Кубок ўйинлари биз учун тажриба мактаби бўлаяпти"  1 21:25"Дўстлик" бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов: "Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди"  0 21:05"Барселона"ни таслим этган Усмон Дембеле ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  8 20:44Муҳсин Низомиддинов: «Ҳар икки жамоани ажойиб ўйин билан табриклайман»  0 20:32Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон иккинчи турда Ироқни мағлуб этди  7 20:30Максим Шацких: "Захирада деярли ёш болалар ўтиришди"  6 20:10U-23 Осиё Кубоги. Корея Ли Ён Жуннинг дубли эвазига Хитойни мағлуб этди  1 19:54Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  22 19:29Ўзил "Эл Класико" даражаси тушишида "Барселона"ни айблади  8 19:05Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" 0:0. Highlights  1 18:45"Камп Ноу"нинг очилиш санаси маълум бўлди  2 18:20АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар  1 17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  41

Янги мавсумга тайёргарлик, легионерлар масаласи, вазифалар борасида Шерали Бобоқулов билан суҳбат Янгиликлар

Янги мавсумга тайёргарлик, легионерлар масаласи, вазифалар борасида Шерали Бобоқулов билан суҳбат

Ўтган мавсум якунларига кўра “Сўғдиёна” аёллар жамоаси мамлакат чемпиони ва кубоги соҳибига айланди.

2022 йилда ушбу жамоа халқаро майдонда тўп тепади ҳамда ички чемпионатда ғолибликни сақлаб қолишга интилади. Биз янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборган жиззахликлар бош мураббийи Шерали Бобоқулов билан суҳбатлашдик. 

ТАЙЁРГАРЛИК ЖАРАЁНИ БОРАСИДА

- 2022 йилги мавсумга тайёргарликни 5 январь кунидан Жиззахда бошладик. Дастлабки ўқув-йиғин машғулотларимиз 16 январь кунига қадар давом этади. Кейинги тайёргарлик режаларимизни ҳам ишлаб чиққанмиз. Унга кўра, 19 -30 январь ҳамда 3 - 14 февраль кунлари Жиззахда йиғин олиб борамиз. Сўнгра ўқув-йиғинимизни 16-26 февралда Тошкентда давом эттирамиз. Мана шу йиғинда 3 та назорат учрашуви ўтказишни режалаштирганмиз.  

Шунингдек, 1-9 март кунлари Туркия давлатида клублар ўртасида халқаро турнирда иштирок этиш учун таклиф олганмиз. Бироқ мана бу мусобақада иштирок этиш ёки этмаслигимиз ОФКнинг бу йилги ўтказиладиган Осиё Чемпионлар лигаси мусобақасини ўтказиш режасига боғлиқ бўлиб турибди. Яқин орада бу масалага ойдинлик киритамиз.

ТАРКИБДАГИ ЎЗГАРИШЛАР ТЎҒРИСИДА

- Жамоадан кетганлар бўйича маьлумот берадиган бўлсам, Махлиё Сарикова, Юлдуз Шодиева, Махлиё Назарқулова ва Насиба Хожиева билан хайрлашдик. Кетганларнинг ўрнини тўлдириш бўйича селекция ишларини олиб бормоқдамиз ва тез орада кимлар билан келишувга эришганимиз бўйича расмий маълумотларни тақдим қиламиз.

ЛЕГИОНЕРЛАР ХУСУСИДА

- Бу борада айни вақтда музокаралар олиб боряпмиз, чунки ўтган мавсумдаги муваффақиятдан сўнг легионерларимизнинг талаблари ошган. Шунга монанд таклифлари ҳам бўлса керак. Балки янги легионер қизларни таклиф қилишимиз ҳам мумкин. 

ЯНГИ МАВСУМДАГИ ВАЗИФАЛАР ҲАҚИДА

- Мақсадимиз ҳамиша юқори бўлиб келган, чунки жамоа босқичма-босқич ўз олдига юқори мақсадларни қўйиб келмоқда. Бу йил ички чемпионатда ҳам, халқаро майдонда ҳам муносиб иштирок этиб, юқори ўринларни эгалламоқчимиз. Бунга жамоани ички имконияти ва салоҳияти етади. Шу даражага чиқа олдикми, демак, ортга йўл йўқ. Шу ўринда бизга барча шароитларни яратиб берган Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Алибекович Салиев, жамоамиз раҳбарияти ва асосий ҳомиймиз бўлган “Silverleafe” компанияси бош директори жаноб Ден Петтерсонга миннатдорчилик билдирмоқчиман. 

Мақсадимиз – халқаро ва ички майдонда муваффақиятга эришиш. Бу йўлда аллақачон тайёргарликни бошлаб юбордик.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика