UZ

Сўнгги янгиликлар

20:50Футбол олами. ОКМК ва "Насаф"да мағлубият: Ўзбекистон кубоги 1-тури ҳақида батафсил   0 20:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Кувайтга қарши ўйинга тайёргарликни бошлади  2 20:25Ковачичнинг пенальтидан тепган зарбаси йўналишини топишда Лунинга жамоадоши ёрдам берди  3 20:18Сенсация! Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди  3 20:08"Аркадағ" кетма-кет ғалабалар сони бўйича "Реал", ПСЖ ва "Манчестер Сити"дан олдинда  9 19:39Хави "Барселона"нинг бугунги машғулотини бекор қилди  4 19:19"Барселона" ва "Сити" вакиллари "Лейпциг" футболчиси агенти билан учрашишди  0 18:54УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди  5 18:15Келаси мавсум Англия Кубогида жиддий ўзгариш рўй беради  3 18:00Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди  6 17:42Ўзимизнинг карикатура. Улар қандай қилиб ЕЧЛдан чиқиб кетишди?  0 17:20Ўзбекистон Кубоги. 2-турда ишлайдиган ҳакамлар ва ВАР фойдаланиладиган ўйинлар маълум бўлди  3 16:42Пенальтилар қайтаришда Лунинга ким ёрдам бергани маълум бўлди  15 16:17Иродали Усмонов!  1 16:11Артета: "Биз ҳали ҳам АПЛ чемпионлиги учун курашяпмиз"  1

Янги лойиҳа — "Ўйин куни". Илк меҳмон: "Насаф" Янгиликлар

Янги лойиҳа — "Ўйин куни". Илк меҳмон: "Насаф"

Сайтимиз ижодкорлари янги — "Ўйин куни" номли лойиҳага қўл уришди.

Мазкур лойиҳада бир жамоанинг маълум учрашувга тайёргарлик жараёнини тўлиқ кўрсатиш, ички ҳаёти ва бир учрашувга қандай тараддуд кўриши билан атрофлича таништириб чиқишга ҳаракат қилинади. "Ўйин куни"/"Matchday" дея номланмиш лойиҳанинг илк сони меҳмони сифатида Қаршининг "Насаф" жамоаси танланди. Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги "Насаф"нинг "Пахтакор"га қарши ўйини, учрашувга бўлган тайёргарлик жараёнлари суратга олинди ва ҳали ҳеч қаерда тасвири чиқмаган жамоанинг ичкаридаги "ошхонаси" ҳақида ҳам мазкур лойиҳа орқали маълум миқдорда танишиб чиқишингиз мумкин бўлади.

Буткул бошқача форматдаги "Ўйин куни"/"Matchday" лойиҳасининг дастлабки сонини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Шу ўринда янги лойиҳанинг илк қаҳрамонига айланган "Насаф" жамоаси маъмурияти, айниқса бош мураббий Рўзиқул Бердиевга ижодий гуруҳимиз номидан катта миннатдорчилик билдирамиз. Тасвирга олиш жараёнида имкон қадар очиқликни таъминлаган ва жамоанинг ички ҳаёти билан танишишга рухсат берган мураббийлар штабига мухлислар номидан алоҳида раҳмат айтамиз.

Ўйлаймизки, мухлислар ўзлари учун қизиқ бўлган жараён ва баъзи керакли маълумотлар ҳақида мазкур лойиҳа орқали танишиб чиқишади.

TAS-IX

 


TAS-IX эмас



"Ўйин куни"/"Matchday" лойиҳаси ижодкорлари "Насаф"нинг Суперлига доирасидаги "Пахтакор"га қарши ўйинга бўлган тараддуди жараёнлари вақтида жамоа билан бирга бўлишди ва қизиқарли ҳолатлар акс этган жараёнларни ўз ленталарига тасвирга олишди. Хуллас лойиҳанинг илк сонини томоша қилинг ва ўзингиз баҳо беринг!

Камчиликлар ҳақида холис танқидлар ва яна нималарга эътибор қаратилиши, шунингдек, лойиҳанинг келаси сонида қайси жамоани "Ўйин куни"да кўришни исташингизни изоҳларда қолдиришингиз мумкин.

Эътиборингиз учун ташаккур!

Лойиҳа ва ғоя муаллифи — Шаҳбоз Беғамов.

Оператор — Жаҳонгир Файзуллаев.

Монтажчи — Зоир Турсунбоев.

Рейтинг: +46   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика