UZ

Сўнгги янгиликлар

07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  58 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  2 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  10 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  10 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  20 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  6 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  8 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  5 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  1 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  43 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6

"Янги Бускетс" учун 62 млн. фунт. Родриго Эрнандес ким? Янгиликлар

"Янги Бускетс" учун 62 млн. фунт. Родриго Эрнандес ким?

"Сити"нинг сўнгги трансфери кўпчиликни ҳайратга солди.

"Манчестер Сити" "Атлетико" ярим ҳимоячиси Родриго Эрнандес (Родри)ни сотиб олди. Трансфер 62,5 млн. фунт эвазига амалга ошди. "Атлетико" тарбияланувчиси 2018 йилда мадридликлар сафига қайтган эди. Унинг ривожланиши сизни ҳайрон қолдириши аниқ.

"Сити" - 22 ёшли испанияликка қизиққан ягона клуб эмас. Масалан, "Бавария" уни сотиб олишга яқин эди, аммо амалга ошмади.


Уни нега сотиб олишди?

Хосеп Гвардиола 2016 йилда "Манчестер Сити" устозига айланганидан сўнг Фернандиньо алмаштириб бўлмас футболчига айланди ва жамоадагилардан кўпроқ ўйин ўтказди.

У 8 минг дақиқа майдонда тўп тепди. Рахим Стерлинг, Давид Сильва, Серхио Агуэро ва Кевин Де Брюйнелар ҳам алмаштириб бўлмас ўйинчилар, аммо бразилиялик каби эмас. Статистика билан баҳслашишдан фойда йўқ.

2013 йил Донецкнинг "Шахтёри"дан "Сити"га ўтган Фернандиньо ҳар мавсум ўртача 45та учрашувда майдонга тушди. У фойдали, ишончли ва барқарор. Фақат якунланган мавсумда ярим ҳимоячи аввалгиларига қараганда паст натижа кўрсатди.

Transfermarkt маълумотларига кўра, у "шаҳарликлар" сафида ўтказган вақти давомида 5 марта жароҳат олган, уларнинг тўрттаси 2018/19 мавсумда содир бўлди.

"Сити" ўз футболчисига жуда ишонганидан унга муносиб ўринбосар топмади. Бразилиялик ёш эмас ва Гвардиола айнан шу сабабли Родри учун пулни аямади.


У қандай ўйнайди?

Родрининг бўйи 191 см бўлгани ва таянч зонасида ўйнаши туфайли ундан тезда "янги Бускетс"ни ясаб олишди. Ҳайрон қолиш керак эмас. У Бускетс каби ўйинни бошқаради ва унинг жамоаси тўпни сақлаб қолиши учун ҳамма ишни қилади. Унинг услуби оддий, паслари эса - максимал даражада хавфсиз.

Кўпчилик Фернандиньо креатив футболчи эканлигига эътибор қаратмайди. Родриго Эрнандес эса паслари билан машҳур эмас. Унинг асосий кучи ҳимояда.

Родри ўйинни яхши "ўқийди", айнан шу сифат туфайли у керакли жойда пайдо бўлади. Ўтган мавсум у тўпни олиб қўйиш бўйича ЛаЛигада иккинчи бўлди. Бу эътиборга лойиқ натижа, чунки у лиганинг энг яхши иккинчи жамоасида ўйнади.

У қўпол футболчи эмас, "тактик фоллар"ни жуда кам ишлатади: ўртача ҳар бир ўйинда 1,7та фол ва 34та учрашувда 5та сариқ карточка.


У жамоа ўйинига мосми?

Гвардиола янги футболчиларга кўникиш учун 6 ой тақдим этишини кўп эшитганмиз. Масалан, Бернарду Силва, Лерой Сане ва Эмерик Ляпорт билан шундай бўлган.

Агар Фернандиньо формасини тиклаб олса, у 4-3-3 схемаси бўйича мавсумни асосий таянч ярим ҳимоячиси сифатида бошлайди, Родри эса янги жамоага ўрганиши лозим.

Сарфланган маблағни ҳисобга олсак, Родриго Эрнандес етарли даражада ўйин амалиётига эга бўлиши керак. Ким билади дейсиз, балки у май ойида 35га кирадиган Фернандиньо ўрнини тезда эгаллар.

Каталониялик мутахассис Кевин Де Брюйненинг муаммолари ортда қолганига умид қилмоқда, шундагина у бельгияликни Давид ёки Бернарду Силва ва Родри билан таркибга бирлаштира олади.


Родри сарфланган пулга арзийдими?

"Сити"нинг сўнгги уч хариди клуб рекордини янгилади: Родриго учун тўланган 62,5 млн. фунт Ляпорт (57 млн. фунт) ва Марезларнинг (60 млн. фунт) рекордини янгилади.

"Атлетико" Родрини 17,8 млн. фунтга сотиб олганини ҳисобга олсак, 62,5 млн. фунт катта маблағ. Агар футболчининг шартномасида товон пули бўлмаганида, "Атлетико" кўпроқ сўраган бўлар эди.

"Шаҳарликлар"ни трансфер нархи кўп ҳам ҳавотирга солмайди. Асосийси футболчининг сифати. Ҳозирча "Сити"нинг инвестициялари фойда келтирмоқда: Марез, Ляпорт, Уокер, Менди, Силва, Эдерсон ва Данило янги жамоада ўз жойини топишди.

Родри "Сити"га тасодифан ўтиб қолгани йўқ, унинг позициясида муаммолар бор. Илкай Гюндоган ёмон футболчи эмас, аммо у Фернандиньо ўрнини эгаллай олмайди.


Умумий рейтинг: 8/10

Гвардиола Родри унинг асосий трансфер мақсади эканлигини аниқ тушунтириб қўйди ва "Сити" ҳар доимгидек ўз мақсадига эришди. Иқтидор, потенциал ва позиция у "Манчестер Сити"ни кучайтира олишини кўрсатмоқда.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика