UZ

Сўнгги янгиликлар

00:26“Наполи” Гаттузо билан шартнома борасида келишувга эришди  11 00:032019 йилнинг энг яхши тўпурари ким бўлади?  6 23:52“Бавария” бразилиялик ёш вингерга қизиқмоқда  0 23:26Жозеп Бартомеу: “Гвардиола учун “Барса” эшиклари доим очиқ”  9 22:58“Атлетико” президенти: “Ёзда Хамес билан шартнома тузмоқчи эдик, аммо...”  0 22:43Азар, Рамос ва Кросс “Брюгге”га қарши майдонга тушишмайди  2 22:21Рамосни икки марта четлатган ҳакам эл классикони бошқаради  22 21:5813 ёшли мухлис Сон Хен Минни ирқий ҳақорат қилганликда айбланмоқда  6 21:42Златан "Болонья"га ўтадими? Клуб спорт директори саволга жавоб берди  0 21:27Дербида Фредни ирқий камситган мухлис бугун гаров орқали озодликка чиқарилди  1 21:12"Барселона"га "Арсенал" ҳимоячиси керак  0 20:56Кассано - Саррининг "Ювентус"даги фаолияти ҳақида: "Биз 4 ойдан буён кутяпмиз"  2 20:43"Шеффилд" 120 йил олдинги рекордини такрорлади  1 20:29Гаттузо чоршанба куни мураббийликка қайтади  2 20:14Витцель уйида жароҳатланди. У 2019 йилда бошқа ўйнамайди  3

Янги Альба? “Барселона”нинг янги ўйинчиси Хуниор Фирпо ҳақида 5та факт Янгиликлар

Янги Альба? “Барселона”нинг янги ўйинчиси Хуниор Фирпо ҳақида 5та факт

Иқтидорли ҳимоячи Каталонияни забт этмоқчи.

Испания оммавий ахборот воситалари жар солган футболчи — Хуниор Фирпо ким ўзи?! Нима учун доминиканликнинг нархи 18 миллион евро? (ва 12 миллион бонус кўринишида)?

Фирпо – чап қанот ҳимоячиси. У кейинчалик Хорди Альбанинг ўрнини босишига кўпчилик умид қилмоқда. У 22 ёшда ва ўзини “Бетис”да намоён этишга улгурди. Клуб турнир жадвалида 10-поғонани эгаллаши ҳамда Испания Кубоги ярим финалигача чиқишида қаҳрамонимиз жамоага катта ёрдам берди.

24 ўйинда майдонга тушган футболчи ҳужумга фаол қўшилди ва катта фойда келтирди. Хуниор айнан “блаугранас”лар учун яратилгани ва “янги Альба” бўла олишига кўпчилик умид қилмоқда.

1-факт: Фирпо фаолиятини вингер сифатида бошлаган

Унинг ампуласидаги ўйинчилар билан шундай вазият кўп учраб туради. Шулар қатори, Фирпо ҳам фаолиятини вингер позициясида бошлаган. Бу борада у Марсело ёки Уан-Биссакани эслатади.

Хуниор аввалига “Атлетико Бенамьель”, “Тиро Пичон” ва “Пуэрто Малагеньо” сафида асосан вингер сифатида тўп тепган. Фақатгина “Бетис”да у амплуасини ўзгартирган – ва барчаси ижобий томонга ўзгарган. Асосийси у вингер учун муҳим бўлган тезлик ва кескинликни йўқотмаган.

2-факт: Фирпо “Барселона” ҳамда “Бетис” сафида ўйнаган 25-футболчи бўлади

“Бетис” ҳамда “Барселона” анча вақтдан буён ўйинчилар алмашишидан хабарингиз бор. Фирпо ҳар икки жамоа таркибида ҳаракатланган 25-ўйинчи бўлди. Ушбу рўйхатда Марк Бартра, Кристиан Тельо, Мартин Монтойя ва Серхио Гарсия кабилар бор.

3-факт: Фирпо Доминикан Республикасида таваллуд топганига қарамай, Испания ёшлар терма жамоасида ўйнашни афзал кўрган

Фирпо Италиядаги Еврода чемпион бўлган Испания U-21 термаси сафида тўп тепган.

У – Испания фуқароси. Фирпо 6 ёшлигида оиласи у ерга кўчиб ўтган. У Доминикан ёшлар термаси сафида 2015 йил Бразилия ёшлар термасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушган. Аммо Фирпо ҳали қайси давлат миллий терма жамоаси сафида майдонга тушиш борасида бир қарорга келгани йўқ.

4-факт: “Барселона”да илк доминиканлик футболчи!

Фирпо “Бетис”да ўйнаган кезлари, Примерадаги биринчи доминиканлик бўлганди: миллати бўйича эмас, қаерда туғилганлиги бўйича. Унга қадар яна 3 та доминиканлик бўлган: Хайнц Барметтлер, Тано Боннин ва Мариано Диас. Лекин уларнинг барчаси тарихий ватанидан ташқарида туғилган. "Барса"да у ватанининг буткул биринчи вакили бўлади.

5-факт: Фирпо футболдан кетишига бир баҳя қолган

Фирпо ўзини дарҳол намоён қила олмади, кўп вақти Испаниянинг қуйи лигаларида ўтиб кетди. “Marcа” газетасига берган интервьюсида тенгдошлари топ жамоаларда дебют қилиб, машҳурликка эришаётган бир пайтларда бу нарсаларга зўрға чидаганини айтганди.

Агар “Бетис” 2015 йил у билан шартнома имзоламаганида, у футболдан кетмоқчи бўлаганини тан олган.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг