

"FCInterNews" хабарига кўра, бундан бир неча соатлар олдин футболчининг агентлари Миланга боришган ва "нерадзурри"лар билан шартнома борасида келишиб олишган.
Шартнома 18 ойга мўлжалланган бўлиб, ушбу вақт давомида англиялик футболчи 6 миллион евро маош олади.
"Манчестер Юнайтед" эса ушбу трансфернинг ортидан 1,5 миллион евро ишлаб олишни истамоқда. Яқин 48 соат ичида трансфер расмийлаштирилиши борасида Италия матбуоти бонг урмоқда.



