Яманга қарши ўйинга тайёргарлик бошланди

Narzulla Saydullayev
28 авг 2015, 15:32
3 сентябрь куни Тошкентдаги "Пахтакор" Марказий стадионида бўлиб ўтадиган учрашувга тайёргарлик кеча бошланди.

Футболчиларимиз соат 12:00да меҳмонхонада йиғилдилар. 13:00да эса кичик мажлис бўлиб ўтди. "ЖАР" стадионидаги машғулотлар соат 18:00да бошланди. Дастлабки 15 дақиқа ОАВ учун очиқ бўлди. Яманга қадар шундай ҳолатни кузатишимиз мумкин бўлади.

Бироз бетоблиги сабабли Жасур Ҳасанов воқеаларни четдан кузатишга мажбур бўлди. Аввалига Андрей Шипилов футболчиларни машғулотларга "қиздириб" берди. Шундан сўнг Самвел Бабаян ишга киришди. Бугунги йиғин енгил кўринишда бўлди. Сабаби аксар футболчилар куни кеча тур ўйинларида майдонга тушган эдилар. Шу боисдан чоршанба кечасида тўп тепган футболчиларга машғулотларни ярмидан кейин дам берилди. Легионерлар, дарвозабонлар ва "Пахтакор" аъзолари эса тўлиқ ўтказдилар.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›