UZ

Сўнгги янгиликлар

14:40"Арал" ўз уйида "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:20"Ливерпуль" собиқ футболчиси 4 марта пичоқланган. У бу ҳақда биринчи марта гапирди  0 14:09Кореядаги учрашув Танташевга ишониб топширилди  2 13:49Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Япониядаги баҳсда ишлайди  0 13:28"Ал Ҳилол" легионери ўзини камситилган деб ҳисоблади ва шартномани бир томонлама бекор қилди  3 13:00Энзо Мийо: "Чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш учун катта босимга дуч келамиз"  0 12:33Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин ўтказади  0 12:21Шомуродовнинг собиқ клубдоши, Африка қитъасининг энг яхши футболчиси, 2021 йил дунёнинг энг яхши дарвозабони. Бугун "Насаф"га қарши кимлар ўйнайди?   19 11:55Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 16 сентябрдан йиғинга киришади  0 11:28"Ливерпуль", "Манчестер Сити" ва "Реал" "янги Ван Дейк" учун курашади  0 10:56Суперлига. 22-турда ишловчи ҳакамлар маълум  6 10:48Рубен Аморим: "Мен ўзимни ҳимоя қилмоқчи эмасман, сизларнинг саволингиз ҳар доим бир хил"  21 10:20Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 09:45Лука Модрич Италия чемпионатининг 64 йиллик рекордини янгилади  1 09:17"Манчестер Юнайтед" 1992/93 йилги мавсумдан бери АПЛдаги энг ёмон стартини амалга оширди  7

Яман - Ўзбекистон. Ал Ҳилоли биз учун қанчалик омадли ҳакам? Янгиликлар

Яман - Ўзбекистон. Ал Ҳилоли биз учун қанчалик омадли ҳакам?

ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Яман - Ўзбекистон учрашувини уммонлик Абдуллоҳ Ал Ҳилоли бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.
1970 йилда туғилган бу ҳакам халқаро фаолиятини 2002 йилда бошлаган. Умуман олганда бу ҳакам жамоаларимиз иштирокидаги жами 13та ўйинда ишлаган. Шундан 5тасида ғалаба ва 7тасида дуранг қайд этилган. Бу ҳакам иштирокидаги биттагина учрашувда жамоаларимиз мағлуб бўлишган.

Ал Ҳилоли "Насаф" иштирокидаги битта ўйинда ишлаган. Ўшанда 2012 йил ОЧЛ гуруҳ босқичи доирасидаги "Истиқлол" - "Насаф" учрашувида 0:0 ҳисоби қайд этилган эди. 2015 йил ОЧЛ гуруҳ босқичи илк турида "аждарлар" Қаршида Эроннинг "Тракторсози" клубини қабул қилишган ва 2:1 ҳисобида ғалабага эришишган.



2009 йил ОЧЛ гуруҳ босқичида "Пахтакор" БААда "Ал Аҳли" меҳмони бўлиб 2:1 ҳисобида зафар қучган. 2008 йил "Бунёдкор" Эронда "Сепахон" билан (1:1), 2009 йил Тошкентда "Ал Шабаб" билан (0:0), 2012 йил Австралияда "Аделаида Юнайтед" билан (2:2) дуранг ўйнаганида айнан шу ҳакам учрашувда бош ҳакам бўлган. 2015 йил ОЧЛ гуруҳ босқичида "Бунёдкор" Қатарда "Лаҳвия" меҳмони бўлиб 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган.

2009 йилги ОФК кубоги чорак финалида "Нефтчи" ўз уйида "Соут Чайна" клубини 5:4 ҳисобида мағлуб этган.

Ал Ҳилоли турли ёшдаги терма жамоаларимизнинг 5та ўйинида ишлаган. ЖЧ-2010 саралаши доирасидаги Ливанга қарши сафардаги баҳсда Ўзбекистон 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. 2011 йил Қатардаги Осиё Кубоги доирасидаги Хитой - Ўзбекистон ўйинида дуранг қайд этилган - 2:2.



2012 йил олимпиада саралашида олимпия терма жамоамиз Австралия билан сафарда 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган. ЖЧ-2014 саралашида Ўзбекистон сафарда Ливан билан дуранг ўйнаб қайтган - 1:1. Ниҳоят 2014 йил U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Индонезия 3:1 ҳисобида таслим қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Яман - Ўзбекистон учрашуви 17 ноябрь куни 20:30да бошланади.


Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика