UZ

Сўнгги янгиликлар

00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  1 23:54АПЛда ўйнайдиган икки нафар футболчи зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди  6 23:37Франция президенти Дрогба ва Азар билан бир жамоада футбол ўйнаб, пенальтидан гол урди  3 23:10Ҳожимат Эркинов: "Учрашувнинг асосий вақтида ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  10 22:46Ямал тепган тўп дарвозага кирганмиди? Лунин жавоб берди  21 22:32U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея — Индонезия 2:2 (онлайн ҳисоб)   20 22:08U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  13 21:51U-23 Осиё кубоги. Мезбон Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда!  22 21:39Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз"  6 21:14Биласизми? Роналду кунига беш маҳал ухлайди  16 20:48U-16 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Озарбайжонни мағлуб этди  3 20:20“Ордабаси” машғулотига номаълум шахслар ташриф буюриб, клубга ким хўжайин эканлигини кўрсатмоқчи бўлишди  13 20:01Карло Анчелотти Куртуа "Кадис"га қарши майдонга тушиши мумкинлигини тасдиқлади  2 19:39"Арсенал" кўрикка МЛСдан дарвозабонни таклиф қилди  0

Якунланган мавсум кашфиёти Миржаҳон Мираҳмадов билан суҳбат Янгиликлар

Якунланган мавсум кашфиёти Миржаҳон Мираҳмадов билан суҳбат

Мавсум якунларига кўра Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси бронза медалларига сазовор бўлди.

“Қалдирғочлар” учун 2019 йил ниҳоятда оғир, шунинг баробарида муваффақиятли ўтди. Вадим Абрамов ёш футболчилардан ажойиб жамоа туза олди. Ўтган мавсум ўринбосарлар жамоасида ўзини кўрсатган бир қатор ўйинчиларга қўрқмасдан ишонч билдирди. Улардан бири, кашфиёт бўлишга номзод футболчи Миржаҳон Мираҳмадовдир. “Суғдиёна”га қарши кечган учрашувдан иқтидорли форвард билан суҳбатлашдик.

- Биринчи галда бронза медали ва ОЧЛ йўлланмаси қўлга киритилгани билан табриклаймиз. “Бунёдкор” учун ҳал қилувчи ўйин бўлган, барча нарсани ҳал қилиб берган “Суғдиёна”га қарши кечган ўйин ҳусусида тўхталиб ўтсангиз...

- Табрик учун ташаккур. Аввалги иккита ўйинда ғалаба нашидасини сурган бўлсакда, охирги тур ҳал қилувчи эканлигини билар эдик. Кутилганидек қийин ўйин бўлди. Рақиб ҳар жабҳада муносиб қаршилик кўрсатди. Уларга қарши биринчи даврада ва кубок ўйинида тўп тепганимиз учун, кучли ва ожиз томонларини назарий машғулотларда кўриб чиқдик. Шунга қарамай олдимизда турган вазифани бажардик. ОЧЛ чиптаси ва бронза медалини қўлга киритганимиздан хурсандман.


- Ўтган йили ҳам сизга Миржалол Қосимов оз бўлсада имконият берган эди. Вадим Абрамов эса сизни дастлабки турларданоқ асосий таркибда майдонга туширди. Шу боис ҳаяжон ёки босимни ҳис қилмадингизми?

- Илк турларда озгина босим бўлди. Менимча, барчада кузатиладиган ҳолат бўлса керак. Лекин, вақт ўтган сари ўзимга бўлган ишонч ортиб борди. Ўзимни яхши ҳис қила бошладим. Яқинларим, дўстларим, мураббийлар менга далда бўлиб турди. Вазиятни тушуниб турардим, ҳамма мендан гол кутарди. “Пахтакор” дарвозасини ишғол қилдим, кейинги ўйинларда эса қулай имкониятлардан фойдалана олмадим.

- Вадим Абрамов билан ишлаш жараёни қандай бўлди. Ушбу мутахассис қўл остида илк бор шуғулландингиз. Ўзаро тушунишда, унинг услубини ўзлаштиришда муаммолар бўлмадими?

- Мураббийлар штаби билан иш олиб бориш жуда қизиқарли бўлди. Уларнинг бераётган кўрсатмаларини, маслаҳатларини бир оила бўлиб бажардик. Барча ягона мақсад остида бирлашди. Бошида иккинчи ўринни кўзлаётган эдик. Аммо, кутилмаганда ўйинимизда пасайиш юз берди. Кўрдингиз, якунда учинчи ўрин насиб қилди. Кейинги йил чемпионлик учун ҳаракат қиламиз. Якунланган мавсум шахсан мен учун катта дарс бўлди. Қайсидир маънода катта тажриба орттирдим дея оламан.

- Умумий ҳисобда 7та гол урдингиз. Бу кўрсаткич ҳужумчи учун кам эмасми? Қайд этган натижангиздан кўнглингиз тўлдими?

- Тўғри айтдингиз. Янада кўпроқ гол уришим мумкин эди. Кўп жойда хатога йўл қўйдим. Энди керакли хулосани чиқариб, кейинги мавсумда натижани яхшилашга ҳаракат қиламан.


- Мавсум охирида жамоа ўйинидаги пасайиш нима билан боғлиқ? Тиғиз тақвим ёки чарчоқ аломатлари...

- Пасайиш кузатилгани рост. Бундай ҳолат фақат бизда эмас, қолган жамоаларда ҳам рўй берди. Бироқ, сўнгги учта турга финалга чиққандек тайёргарлик кўрдик. Йилни бошидан қилиб келаётган меҳнатимизни қадрлашимиз учун “Суғдиёна” билан ўйинда ижобий натижа қайд этишимиз талаб этиларди.

- Эшитшимизга қараганда хориждан таклифлар бўлаётган экан. Легионерга айланишга тайёрмисиз...

- Ҳамма қатори менда ҳам хорижда кучли жамоаларда тўп тепиш ниятим бор. Қизиқишлар бўлса бордир, менинг хабарим йўқ. Мен ҳозир “Бунёдкор” футболчисиман, шундай экан фақат шу клуб ҳақида қайғуришим лозим.

- Қайси футболчиларга ҳавас қиласиз? Уларнинг ҳаракатини кузатиб, ўзингиз учун керакли нарса оласизми?

- Кўпгина футболчиларни мисол қилиб келтиришим мумкин. Златан Ибрагимович, Эдинсон Кавани, Луис Суарес.

- Футболчиликдаги орзуингиз...

- Терма жамоа билан олимпия ўйинларида ва жаҳон чемпионатида иштирок этиш. Ўз жамоам билан кўплаб ютуқларга эришиш.



Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика