UZ

Сўнгги янгиликлар

01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   4 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  2 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  3 00:00Европа лигаси. "Милан", "Ливерпуль" ва "Байер" иштирокидаги ўйинлар бошланди (онлайн ҳисоб)  2 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   1 23:08АПЛда дебют қилган 19 ёшли футболчи майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтгач, ҳушидан кетди   0 22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  15 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  8 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  5 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   4 21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1 20:50Футбол олами. ОКМК ва "Насаф"да мағлубият: Ўзбекистон кубоги 1-тури ҳақида батафсил   0

Якуний тур олдидан. "Дортмунд" "Бавария"нинг мағлубиятига умид қилмоқда Янгиликлар

Якуний тур олдидан. "Дортмунд" "Бавария"нинг мағлубиятига умид қилмоқда

18 май куни Германияда навбатдаги чемпион аниқланади.

Шу куни ё "Бавария" ёки "Боруссия Дортмунд" Бундеслигада чемпионликни нишонлайди. Маълумки, ҳозирда жамоаларни икки очко ажратиб турибди. "Бавария" охирги турни ўз майдонида "Айнтрахт" клубига қарши ўтказади. "Дортмунд" эса сафарда "Боруссия М" меҳмони бўлади. Ҳар икки учрашув бир хил пайтда - 18:30да бошланади. 

"Боруссия Д" ижрочи директори Ханс-Йоахим Ватске сўнгги тур олдидан интервью берар экан, шундай деди: "Ўтган турда биз ғалаба қозондик, "Бавария" дуранг қайд этди. Бу эса чемпионликни охирги турга қолдирди. Чемпионлик сўнгги турга қолганидан хурсандмиз. Тўғрисини айтсам, кўп ҳам босимни ҳис қилаётганимиз йўқ. Охирги турда ҳам майдонга тушиб, ўз ўйинимизни кўрсатган ҳолда ғолиб чиқишга ҳаракат қиламиз. Менимча, ҳозир "Бавария" кўпроқ босимда қолган. Уларни дуранг ҳам қониқтиради, аммо ютқазиб қўйишлари мумкин". 

Ханс-Йоахим Ватске шунингдек, "Бавария" билан орадаги фарқни ҳам ёдга олди: "Қишда биз жуда яхши вазиятда эдик. "Бавария"дан 9 очкога илгарилаб кетгандик. Аммо кейинчалик рақиб бизни қувиб ўтди. Эндиликда ҳаммаси охирги турга қолди. Ҳаммаси 18 май куни ҳал бўлади". "Боруссия Дортмунд" бош мураббийи Люсьен Фавр ҳам барчаси яхши бўлишига умид қилмоқда: "Биз Мёнхенгладбахда ғалаба қозониш учун бор кучимизни берамиз. Мен бу жамоани олдин бошқарганман ва уларни яхши биламан". 

Қизиғи шундаки, "Айнтрахт" ҳам "Бавария" устози Нико Ковачнинг собиқ жамоаси ҳисобланади ва у ҳам франкфуртликларни жуда яхши билади. Яна бир қизиқ факт шуки, агар "Бавария" чемпионликни қўлга киритса, жамоа 2000 йилдан бери биринчи марта чемпионликни ўз майдонида нишонлаган бўлади. Ваҳоланки, бунгача "Бавария" 12 бор Бундеслигада зафар қучган бўлиб, ҳамма чемпионлик сафар ўйинларида қўлга киритилган. 

Шундай экан, 18 май куни нима воқеалар рўй беришини кутамиз.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика