UZ

Сўнгги янгиликлар

17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  0 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  1 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  0 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   13 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  3 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  8 12:23U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз?   2 12:22"Ювентус"нинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди – 5 та ғалаба ва бир дуранг  2 11:54Месси Майамидаги ҳаёти ҳақида: "Бу ерда анча хотиржам яшаяпман. Одамлар футболга катта аҳамият беришмайди"  5 11:31"Ман Сити" 20 ёшли марказий ҳимоячисини Бундеслига жамоасига ижарага берди  0 10:48Лионель Месси келажакда ўзини мураббий сифатида кўриш-кўрмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди  1

Якшанба куни Тошкент "Юлдузлар Лигаси" старт олади Янгиликлар

Якшанба куни Тошкент "Юлдузлар Лигаси" старт олади

2018 йилга Тошкент шаҳар футбол федерацияси кенг кўламдаги ишлар билан киришди.

11 мартдан бошлаб 10та (!) ёш тоифасида Тошкент шаҳар чемпионати старт оляпти. 2002 - 2005 йилларда таваллуд топган жамоалар - ЮЛДУЗЛАР ЛИГАСИда чемпионлик учун кураш олиб борадилар. 2006-2008 йилда таваллуд топган футболчилар - КЕЛАЖАК ЮЛДУЗЛАРИ лигасида иштирок этадилар. 2009-2010 йилда таваллуд топган ёш юлдузчаларимиз "Start" ЛИГАСИ мусобақасини фестивал кўринишида ўтказадилар.

2018 йилги шаҳар чемпионати икки босқичда бўлиб ўтади. Даставвал 6та жамоа 2та даврадан иборат чемпионлик пойгасида курашга кирашади. Апрель ойидан бошлаб 2017 йил якунларига кўра 7-12 ўринни эгаллаган клублар, 1-лигадаги 20та жамоа билан қўшилган ҳолда саралаш ўйинларини бошлашайди. Саралаш ўйинларида юқори 6та ўринни қўлга киритган жамоа ўз-ўзидан 2018/19 мавсумига йўлланма олади ва ЮЛДУЗЛАР ЛИГАСИнинг сентябрда бошланадиган янги мавсумида иштирокни давом эттиради.

Тошкент шаҳар чемпионати қатнашчиларининг барчаси мактаб ўқувчилари эканини инобатга олсак, мавсумлар куз-баҳор тизимига ўтказилди. Шу боисдан ёз фаслида кичик мусобақалар бўлади, холос. 2002-05 йилларда таваллуд топган жамоаларни ёш тоифасига қараб бир стадионга жамлашдан асосий мақсад, шу ёш тоифасидаги терма жамоа бош мураббийларининг селекция ишларига яқиндан ёрдам бериш.

Болалар футболида илк маротаба ҚАНОТ ҲАКАМЛАРИ ҳам мусобақаларда иш бошлайди. Ҳозирча фақат 2002 йилда таваллуд топган жамоаларга бу хизмат тури тақдим этилади. Тошкентда ҳакамлар фаолиятини тўғри йўлга қўйиш орқали, 2018/19 йилги мавсумда 2003 йилда таваллуд топган футболчилар иштирокидаги мусобақада ҳам лайнсменлар ишлайдилар.

2002 ва 2003 йилда таваллуд топган жамоалар иштирокидаги ўйинларнинг барчаси видеога олинади ва мураббийларга тақдим этилади. 15 ва 16 ёшли футболчилар аллақачон назарий машқларни ўзлари иштирок этган ўйинлар орқали ўтказишлари керак. Қолаверса, бу рақиб ўйинларини ҳозирдан ўрганиш имкониятини беради. Илк маротаба Тошкент шаҳар футбол федерацияси барча ёш тоифасидаги мусобақаларга малакали шифокорларни юборади.

Ўзбекистон олимпия қўмитаси, Спорт вазирлиги ва Тошкент шаҳар футбол федерацияси билан ҳамкорликда БЎСМ тарбияланувчилари учун махсус бепул мусобақа ташкил қилинади. Айни пайтда пойтахтда 19та БЎСМ бўлиб, шулардан 12тасида футбол тўгараклари бор. Сентябрь ойига келиб барча БЎСМларда футбол тўгаракларини очиш борасида дастур эълон қилинади.

Тошкент шаҳар чемпионатининг ЎФА томонидан кўрсатилган ёш тоифалари, 2001-2005 бўйича БЎСМ чемпионатлари апрель ойидан старт олади. Тошкент шаҳар ФФ томонидан йўлга қўйиладиган қўшимча мусобақалар, "Start" Лигаси ва "Келажак Юлдузлари" (2008-2009) очиқ мусобақа бўлиб, унда пойтахтдаги барча футбол тўгараклари иштирок этишлари мумкин бўлади.

- "Октябрь ойидан лойиҳалаштирган мусобақаларимиз бошланишига оз қолди. Аввал 7-16 ёшли мусобақаларни ушбу якшанба куни бошлаб оламиз. Шундан кейин апрель ойи бошига қадар U-18 ва саралаш ўйинлари старт олади. Апрель ойининг биринчи ҳафтасида 2-лига мусобақаси ҳам старт олади".

- "Яқинда билиб-билмас қаттиқ тухмат қилишди. Аввал пойтахт федерациясида нима бўлаётгани билан яқиндан танишиш керак эди. 6 ойлик меҳнатга путур етишига оз қолди. Айрим мураббийлар бор, шаҳарни баҳона қилиб ота-оналардан пул йиғадилар. БЎСМ мураббийлари давлатдан пул олишларига қарамай, бепул бўлиши лозим бўлган тўгараклар учун пул йиғишади. Бундай мураббийларга қарши иш олиб борамиз. Пойтахтда футболчи ёшини кичрайтириш билан шуғулланган мураббий олдинги хизматларига қарамай жиддий жазога тортилади. Бу ишларнинг барини ЎФА билан ҳамкорликда олиб борамиз. Шунинг учун 2018 йилда бизни қийин мавсум кутиб турибди. Биз тизимни тўғрилаш билан бир қаторда мураббийлар савиясини ошириш, ҳакамлар тайёрлаш, футболчиларни Европа клубларига тавсия қилишдек оғир ишлар олдида турибмиз", - дейди ТФФ вице-президенти Нодирхўжа Юлдашев.

"Юлдузлар Лигаси"нинг 1-тур тақвими қуйидагича кўриниш олган.

2002 йил. "Бунёдкор" стадиони
1-тур. 11 март
РОЗСК - "Бунёдкор-Б". 13:30
БЎФМ - "Пахтакор". 15:00
"Локомотив" - "Бунёдкор". 16:30

2003 йил. "Бунёдкор" стадиони
1-тур. 11 март
"Пахтакор" - "Бунёдкор-Б". 09:00
"Спартак" - "Пахтакор-2". 10:30
"Бунёдкор" - РОЗСК. 12:00

2004 йил. Республика Олимпия захиралари коллежи
1-тур. 11 март
"Спартак" - РОЗСК. 10:00
БЎСМ-16 - "Пахтакор". 11:30
"Бунёдкор" - "Локомотив". 13:00

2005 йил. Республика Олимпия захиралари коллежи
1-тур. 11 март
"Бунёдкор" - БЎФМ. 10:00
"Пахтакор" - "Спартак". 11:30
"Локомотив" - БЎСМ-16. 13:00

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика