XXI асрнинг энг яхши ҳаками аниқланди (IFFHS)

Eldor Akmurzayev
16 фев 2021, 21:45
Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) XXI аср илк 20 йиллигининг энг яхши реферилари рўйхатини тузди.

Ташкилот ўзи эълон қилган ҳакамларнинг йиллик рейтинглари бўйича таснифлади. Ундан эса ТОП-20'га кирган ҳакамлар жой олди. Йил арбитри бўлганларга 20 балл, 2-ўриндагиларга 19 балл берилди ва ҳоказо.

Натижаларга кўра, германиялик Феликс Брих жаҳоннинг 2001-2020 йиллардаги энг яхши ҳакам деб топилди.

1. Феликс Брих (Германия) – 141 балл.

2. Жунайт Чақир (Туркия) – 140.

3. Ховард Уэбб (Англия) – 137.

4. Маркус Мерк (Германия) – 135.

5. Бьорн Куйперс (Нидерландия) – 133.

6. Никола Риццоли (Италия) – 121.

7. Оскар Руис (Колумбия) – 104.

8-10. Массимо Бузакка (Швейцария) – 96.

8-10. Хорхе Ларрионда (Уругвай) – 96.

8-10. Любош Михел (Словакия) – 96.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: IFFHS