UZ

Сўнгги янгиликлар

21:15"Элче" - "Барселона" (матнли трансляция)  14 21:10Англия Кубоги. МЮ – “Ливерпуль”. Погба, Кавани ва Салоҳ асосий таркибда  7 21:00Златан сочини олдириб ташлади(ми?)  4 20:52А Серия. "Женоа" ўз майдонида кичик ҳисобда ғалаба қозонди, Шомуродов 77 дақиқа ўйнади  99 20:38Беларусь Суперкубоги-2021. БАТЭ ва “Шахтёр” ўртасидаги баҳс қачон ўтиши маълум  5 20:15“Зенит” асосий таркибда “Шахтёр” (Солигорск) билан ўйнади, Убайдуллаев эса норасмий дебют қилди  14 20:00"Женоа" ҳалигача Шомуродовнинг трансферидан "Машъал"га пул юборгани йўқ. Ишга ФИФА аралашиши мумкин  11 19:55“Фенербахче” расман Ўзил билан шартнома имзолаганини эълон қилди  1 19:35Англия Кубоги. “Лестер” иштирокидаги ўйин бошланди ва яна бир баҳс бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  2 19:30Бундеслига. Пешқадам “Бавария” сафарда аутсайдер билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  3 19:20Англия Кубоги. Абрахамнинг хет-триги "Челси"ни кейинги босқичга олиб чиқди  1 18:51"Манчестер Юнайтед" Лингардни ижарага бериб юборади  0 18:33"Шальке" - "Бавария". Павар ва Коман захирада  1 18:25А Серия. "Болонья"ни мағлуб қилган "Ювентус" 4-ўринга кўтарилди  12 18:20Ла Лига. "Атлетико" "Валенсия"га қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0

Хушнудбек Авилов: "Навбаҳор"даги босим? Кимга қандайлигини билмадим, менга бу ҳолат ёқади" Янгиликлар

Хушнудбек Авилов: "Навбаҳор"даги босим? Кимга қандайлигини билмадим, менга бу ҳолат ёқади"

"Навбаҳор" жамоаси қишки трансферлар ойнаси вақтида ўз сафини бир қатор футболчилар билан бойитиб олмоқда.

Куни кеча жамоага келиб қўшилган легионер футболчилардан ташқари аввалроқ "Андижон" жамоасидан Фарҳод Мираҳматов ва Хушнудбек Авиловлар ҳам "лочинлар" таркибини тўлдиришган эди. Кеча "Андижон" билан ўртоқлик учрашувида мураббийлар штаби янги футболчиларга ҳам имконият беришди. Биз эса Хушнудбек Авиловнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Қишки ўқув-йиғин машғулотлари қандай кетмоқда?

- Машғулотлар режадагидек ўтмоқда. Жамоага қўшилиб кетишим бошида бироз қийин бўлганини айтмаса ҳозирда бари кўнгилдагидек дея оламан. 

- "Андижон" билан ўртоқлик учрашувида мураббийлар қандай кўрсатмалар беришди?

- Ўртоқлик учрашувида яхши ҳаракат қилдик, мураббийларимиз машғулотларда қилинган ишларни ўйинда кўрсатишимиз лозимлигини таъкидлашди. 

- Нўъмон Ҳасанов сизга бегона эмас, ушбу мутахассис қўл остида "Қўқон-1912"да тўп тепгансиз. Шу боис талабларидан хабарингиз бор, демак тушунишда муаммо бўлмаяпти...

- У пайтлар футбол бошқача эди. "Миллионлар ўйини"да кундан кунга янгиликлар юз бермоқда. Шу сабабли Нўъмон аканинг ҳам футболга бўлган қарашлари ўзгарган дейишим мумкин. 

- "Навбаҳор" фаолиятингизда янги саҳифа очишига ишонасизми?

- Шу кунларда клуб билан расман шартнома имзолайман. "Навбаҳор"даги ўйинларим орқали Ўзбекистон миллий терма жамоасидан чақирув олишни ният қилганман. Айни пайтда жамоамизда яхши савиядаги футболчилар йиғилган. 

- Сизни мухлислар 2016 йил Бахрайндаги ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати орқали танишган. Ушбу турнирдан қандай хотиралар қолган?

- 2016 йилги Осиё чемпионатидан яхши таассуротлар қолган. Ўшанда битта ўйинда ютганимизда Жаҳон чемпионатига чиққан бўлардик. Лекин омадимиз келмаганди. Шуни айтишим мумкинки мураббийлар штаби ва футболчилар аҳил эди. Битта оила сифатида шакллангандик. Ўша кунлар учун худога шукур қиламан. 

- Наманганда доим босим юқори. "Навбаҳор" жамоасидан ҳамиша ғалаба кутишади...

- Ҳа, тўғри. "Навбаҳор"да доим босим юқори бўлади. Аммо ҳар хил футбол бор. Айримларга бундай босимда ўйнаш манзур келади яна баъзиларга эса аксинча. Менга ушбу ҳолат ёқади.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди. 

Рейтинг: +13   

Фикрлар

+3   
14 янв 19:23:48
Abuabdulox.paxtakor
Remsi фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Koʻtlardi safiga qoʻshilibtida
Sandaka insonla kòt boladi aslida ozini xurmat qimasligin aniq basharasiga etomis aslida etsen kòtinga qib qoyishini bilasande (erkak)
+3   
14 янв 19:17:14
Носирбек
Remsi фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Koʻtlardi safiga qoʻshilibtida
Аллохни узи инсоф бермаса кийин экан
+2   
14 янв 19:18:25
Носирбек
Remsi фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Koʻtlardi safiga qoʻshilibtida
Аллохни узи инсоф бермаса кийин экан
+2   
14 янв 19:04:14
АНЖАН 18-СЕКТОР
Авилов Андижонга кайтовир шартнома куймабсану
+2   
14 янв 18:54:02
KhaDJii ФК ПахтакоР
Zo'r mehnatkash futbolchi. OMAD AVILOV
+1   
14 янв 22:35:55
Xurshid Abduganiyev
Кукон 1912-Челси фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Нумонга хам койил колмадим Андижон футболчилари 2 лигага хам тормайди Андижрн аслида хозир про лигада булиши керакди утган йили барча супер лигада жамгарган барча очколарири хакамлар ва жамоалар билан келишиб жамгарган.
(Hurmatli) OOOON muhlisi bu yerda Andijon haqida yozishmaga futbolchidan intervyu olishipti. Sizga emas kim qaysi yo'l bilan ochko yig'ishini hisob kitob qilish.
+1   
14 янв 19:50:39
Азамат Одилов
Майли уни-буни куяйликда,жамоага омад тилайлик.Омад жамоага,ракобатдаш жамоалар купайовирсин!!!
+1   
14 янв 19:28:34
Yunusov Azizbek
Yoqsa gazini bos unda
+1   
14 янв 19:17:35
Narkolog
Remsi фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Koʻtlardi safiga qoʻshilibtida
Сени сафингга қўшлибтими
   
14 янв 22:25:09
АНБАРСА
Кукон 1912-Челси фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Нумонга хам койил колмадим Андижон футболчилари 2 лигага хам тормайди Андижрн аслида хозир про лигада булиши керакди утган йили барча супер лигада жамгарган барча очколарири хакамлар ва жамоалар билан келишиб жамгарган.
Нималар деворяпсиз узиздан узиз каериз билан фол очяпсиз
   
14 янв 20:57:08
Dilshodbek110272
5-6 уйин билан захирада колиб кетмасанг булди.
   
14 янв 20:36:19
Bebeto111
Remsi tilinga extiyot javob beraolasanmi Uzi.
   
14 янв 20:36:17
Bebeto111
Remsi tilinga extiyot javob beraolasanmi Uzi.
   
14 янв 20:09:20
Yunusov Azizbek
Азамат Одилов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Майли уни-буни куяйликда,жамоага омад тилайлик.Омад жамоага,ракобатдаш жамоалар купайовирсин!!!
Gapiz to'g'ri birodar
   
14 янв 20:00:30
Abdulaxad.
Омадингни берсин сени уйинларинг хам навбахорга ёкиб колсин..
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика