UZ

Сўнгги янгиликлар

09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  0 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   4 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  17 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   14 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  3 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  7

Хушнудбек Авилов: “Марказий ҳимоя чизиғи мен учун бегона эмас” Янгиликлар

Хушнудбек Авилов: “Марказий ҳимоя чизиғи мен учун бегона эмас”

Суперлигада дастлабки ғалабасини қўлга киритган "Андижон" жамоасининг иқтидорли ўйинчиси Хушнудбек Авиловга "Бухоро" билан ўйиндан сўнг айрим саволлар билан юзландик ва бўлажак ўйинлар ҳақидаги фикри билан қизиқдик.

- “Андижон" жамоаси 17-тур доирасидаги навбатдаги учрашувини турнир жадвалида ёнма-ён келаётган "Бухоро" жамоасига қарши ўтказди ва Суперлигадаги илк ғалабасини қўлга киритди. Ушбу учрашув ҳақида нима дея оласиз?
- Авваламбор ғалаба билан жамоамизнинг ашаддий ишқибозларини табриклайман, биз учун ушбу учрашувда ғалабага эришиш сув ва ҳаводай зарур эди. Ўйин тўғрисида гапирадиган бўлсам, жанговор рухда ўтганлигини айтишим мумкин. “Бухоро” жамоаси ҳам ўйинга яхши тайёргарлик кўришганлигини таъкидлаб ўтмоқчиман.

- Сиз авваллари қанот ҳимоячиси сифатида майдонга тушар эдингиз, ҳозир эса жамоа бош мураббийнинг кўрсатмасига биноан марказий ҳимоячи чиғизида ўйнаб келмоқдасиз. Бу сиз учун қийин эмасми?
- Мен учун марказий ҳимоячи сифатида ўйнаш бегона эмас, сабаби Тошкентнинг "Пахтакор" жамоасида тўп тепган давримда ушбу позицияда ўйнаганман. Марказий ҳимоя чиғизида харакат қилиш менга қулай, жамоа бош мураббийи менга ишонч билдиргани учун рахмат айтаман ва қўлимдан келганича жамоам ғалаба қозониши учун бор куч қудратимни ишга соламан

- Жамоага янги бош мураббий Бахтиёр Хамидуллаев келди, мураббий тўғрисидаги фикрларингиз?
- "Андижон" жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Хамидуллаев ўз даврида Республикамизнинг энг кўзга кўринган хужумчиларидан бири ҳисобланган. Машғулотларда футболчиларга руҳий озуқа бера олади, талабчан мураббий. Ўйинларга яхши тайёрлай олади ҳамда ўз ўйин тактикасига эга.

- "Андижон" жамоаси 18-турда қийин бўлган рақиб Бекободнинг "Металлург" жамоасига қарши сафарда майдонга тушади. Бу ўйиндан олдинги фикрларингиз...
- "Металлург" жамоаси билан учрашув биз учун жуда муҳим ҳисобланади, сабаби жамоамиз сафар учрашувларида муваффақиятга эришмаган насиб бўлса Бекободдан ғалаба билан қайтамиз.



Нодирбек Абдуллаев ёзиб олди

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика