UZ

Сўнгги янгиликлар

22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  4 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  1 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  3 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  0 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  0 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  12 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  7 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0

Хуршид Тўйчибоев: "Турон" лойиҳаси ўзбек футболида бурилиш ясай олади" Янгиликлар

Хуршид Тўйчибоев: "Турон" лойиҳаси ўзбек футболида бурилиш ясай олади"

Сўнги йилларда миллий чемпионатларимизда аёллар футболига бўлган эътибор янада ортмоқда.

Хусусан, Яйпаннинг "Турон" клуби ҳам жорий мавсумдан аёллар жамоасини ташкил этди. U-16 аёллар чемпионатида иштирок этган жамоа мусобақанинг якуний финал босқичига қадар етиб борди. Шу ва бошқа мавзуларда сайтимиз мухбири "Турон" W (U-16) жамоаси ёрдамчи мураббийи Хуршид Тўйчибоев билан интервью ташкил этди.

- "Турон" клубига келишингиз қандай юз берди? Шунингдек клубнинг аёллар жамоасини шаклланиш жараёни ҳақида айтиб берсангиз...

- "Турон" клубида спорт директори Собир Хамидовнинг таклифига кўра иш бошладим. Жамоани бирданига ташкил этиш осон бўлмайди албатта. Бу борада аввалги тажрибалар қўл келди. Балки бу жараён кўзга кўринмайдиган жиҳатлардандир. Лекин шуни айта оламан-ки, сўнги йилларда юртимизда аёллар футболи ҳам анчайин ўсди.


- Мураббийлик соҳасида водий клубларида ишлаб келгансиз. Сизнингча, Ўзбекистонда аёллар футболчи қай даража ривожланмоқда?

- Айтиб ўтганимдек, аёллар футболида ўсиш сезиларли даражада кўзга ташланмоқда. Буни жамоаларимиз халқаро мусобақаларда ҳам муносиб қатнашаётгани кўрсатиб турибди.

Бундан ташқари, жорий мавсумдан юртимизда U-16 ҳамда U-14 қизлар чемпионатлари ташкил этилганлигини мазкур соҳага бўлган эътиборнинг янада кучайганлигидан далолат беради.


- "Турон" клубида бир йилдан буён ишлаб келаяпсиз. Бу жамоа ҳақида фикрингиз қандай, яъни нималарни айта оласиз?

- Ташкил топганига эндигина 4 йил тўлган хусусий клубнинг Суперлигада иштирок этиши бу - жуда яхши натижа. Аниқ айта оламан, "Турон" лойиҳаси ўзбек футболида туб бурилиш ясай олади.


- Жорий мавсумда "Турон"нинг асосий таркиб жамоасида 3 мураббий ишлади. Исломбек Исмоилов, Игорь Шквирин ва Баҳром Хакимов. Сизнингча, ушбу мураббийлар орасидан қайси бирининг даврида жамоа энг кучли ўйин намойиш этди?

- Ёш мураббий Исломбек Исмоиловнинг Суперлигадаги илк фаолияти чакки эмас. Игорь Шквирин ва Баҳром Хакимовларни топ мураббийлар деб ҳисоблайман. Саволингизга аниқроқ жавоб берадиган бўлсам, натижа талаб қилинган жойда статистик жиҳатдан қайси мураббий энг юқори натижа кўрсатган бўлса, шу мураббийни энг яхши деб кўрсатган бўлардим.


- Аёллар футболида қайси мураббийни энг яхши деб айтган бўлардингиз? 

- Шахсий хулосаларимга кўра аёллар футболида Баҳром Норсафаров ва Илҳом Ханжаралиевларни энг кучли деб айтган бўлардим.


Бекзод Толибов суҳбатлашди


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика