UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  20 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  3 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  1 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  15 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячисининг трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  7 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  31 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  5 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  1 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  65 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   4 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  3

Хуршид Тўйчибоев: "Турон" лойиҳаси ўзбек футболида бурилиш ясай олади" Янгиликлар

Хуршид Тўйчибоев: "Турон" лойиҳаси ўзбек футболида бурилиш ясай олади"

Сўнги йилларда миллий чемпионатларимизда аёллар футболига бўлган эътибор янада ортмоқда.

Хусусан, Яйпаннинг "Турон" клуби ҳам жорий мавсумдан аёллар жамоасини ташкил этди. U-16 аёллар чемпионатида иштирок этган жамоа мусобақанинг якуний финал босқичига қадар етиб борди. Шу ва бошқа мавзуларда сайтимиз мухбири "Турон" W (U-16) жамоаси ёрдамчи мураббийи Хуршид Тўйчибоев билан интервью ташкил этди.

- "Турон" клубига келишингиз қандай юз берди? Шунингдек клубнинг аёллар жамоасини шаклланиш жараёни ҳақида айтиб берсангиз...

- "Турон" клубида спорт директори Собир Хамидовнинг таклифига кўра иш бошладим. Жамоани бирданига ташкил этиш осон бўлмайди албатта. Бу борада аввалги тажрибалар қўл келди. Балки бу жараён кўзга кўринмайдиган жиҳатлардандир. Лекин шуни айта оламан-ки, сўнги йилларда юртимизда аёллар футболи ҳам анчайин ўсди.


- Мураббийлик соҳасида водий клубларида ишлаб келгансиз. Сизнингча, Ўзбекистонда аёллар футболчи қай даража ривожланмоқда?

- Айтиб ўтганимдек, аёллар футболида ўсиш сезиларли даражада кўзга ташланмоқда. Буни жамоаларимиз халқаро мусобақаларда ҳам муносиб қатнашаётгани кўрсатиб турибди.

Бундан ташқари, жорий мавсумдан юртимизда U-16 ҳамда U-14 қизлар чемпионатлари ташкил этилганлигини мазкур соҳага бўлган эътиборнинг янада кучайганлигидан далолат беради.


- "Турон" клубида бир йилдан буён ишлаб келаяпсиз. Бу жамоа ҳақида фикрингиз қандай, яъни нималарни айта оласиз?

- Ташкил топганига эндигина 4 йил тўлган хусусий клубнинг Суперлигада иштирок этиши бу - жуда яхши натижа. Аниқ айта оламан, "Турон" лойиҳаси ўзбек футболида туб бурилиш ясай олади.


- Жорий мавсумда "Турон"нинг асосий таркиб жамоасида 3 мураббий ишлади. Исломбек Исмоилов, Игорь Шквирин ва Баҳром Хакимов. Сизнингча, ушбу мураббийлар орасидан қайси бирининг даврида жамоа энг кучли ўйин намойиш этди?

- Ёш мураббий Исломбек Исмоиловнинг Суперлигадаги илк фаолияти чакки эмас. Игорь Шквирин ва Баҳром Хакимовларни топ мураббийлар деб ҳисоблайман. Саволингизга аниқроқ жавоб берадиган бўлсам, натижа талаб қилинган жойда статистик жиҳатдан қайси мураббий энг юқори натижа кўрсатган бўлса, шу мураббийни энг яхши деб кўрсатган бўлардим.


- Аёллар футболида қайси мураббийни энг яхши деб айтган бўлардингиз? 

- Шахсий хулосаларимга кўра аёллар футболида Баҳром Норсафаров ва Илҳом Ханжаралиевларни энг кучли деб айтган бўлардим.


Бекзод Толибов суҳбатлашди


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика