Хуммельс январь ойида "Арсенал"га ўтмоқчи

Narzulla Saydullayev
9 ноя 2014, 17:35
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ўз сардори Матс Хуммельс январь ойида бошқа клубга ўтиб кетишидан чўчимоқда.
Бу мавсумда "Боруссия" Бундеслигада жуда ёмон ўйнамоқда, айни пайтда жамоа сўнгги ўринда бормоқда. Daily Mirror нашрининг хабарига кўра бу сабаблар Матсни Дортмунддан кетишга ундамоқда.

30 миллион фунтга баҳоланаётган ҳимоячига "Манчестер Юнайтед"нинг қизиқишини билади, бироқ "Арсенал"га кўчиб ўтмоқчи.

"Канонирлар" устози Арсен Венгер ўтган ёздан буён Хуммельсни кузатиб келмоқда. "Арсенал" январь ойида ҳимоя марказини кучайтирмоқчи.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fapl.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›