UZ

Сўнгги янгиликлар

21:45ESPN МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтингини тузди – Антони охирги ўринда, Онана эса биринчи  0 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  0 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  60 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   1 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  2 19:30Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади  24 18:57Футзал. Таиланд чорак финалда Ироқни таслим қилди. Ярим финалдаги рақиб - Тожикистон  4 18:33Мбаппе ПСЖдан кетиши оқибатида 130 млн евродан воз кечиши мумкин  3 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   1 17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  3 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  3 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  21 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  2 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  6 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  3

Худойберганов четлатилмадими? Янгиликлар

Худойберганов четлатилмадими?

Бугун ЎзФҲМ Coca-Cola Суперлиганинг 20-турида ишлайдиган расмийлар рўйхатини эълон қилди.

16 сентябрь куни Намангандаги ўйинда қўпол хатога йўл қўйган Абдурашид Худойбергановнинг "Локомотив" — "Нефтчи" баҳсида ишлаши ОАВ норозилигига сабаб бўлди. Ҳамма ўзича талқин қилаётгани учун вазиятга ойдинлик киритишга ҳаракат қиламиз. 

Хато қараш

Жамоатчилик "Навбаҳор" фойдасига хато қилган рефери четлатилмагани учун ЎзФҲМга эътироз билдиряпти. Аслида ҳакамларни дисквалификация қилиш тартиби бошқача:

Дастлаб, марказ қошидаги Эксперт-ҳакамлар комиссияси  эпизодларни таҳлил қилади. Агар қоидага зид ҳаракат аниқланса, чора кўриши учун ЎФА Ҳакамлар қўмитасига тақдимнона киритилади.

Айни пайтда ЎзФҲМнинг комиссия ва қўмитага босим ўтказишга ҳаққи йўқ. Шундай экан, ОАВнинг тўғри эътирозлари нотўғри манзилга юбориляпти.

Тайинлов сабаби

Бу бўйича ЎзФҲМ матбуот хизматига мурожаат қилдик. Ташкилот масъуллари "қўмита ҳали йиғилмагани учун рефери ҳозирча (!) четлатилмаганини" маълум қилишди. 

Шунингдек, Суперлига баҳсларида ишловчи 3 нафар рефери (Рисқуллаев, Нажафалиев, Лутфулин) ОФКдан чақирув олгани туфайли 20-турда ҳакамлар танқислиги рўй бермоқда. Шундай бўлса ҳам, вазият тўғри баҳоланиб, Худойберганов яшил майдонда эмас, ВАР хонасида ишлайдиган бўлди.

Нега жазоланмади?

Намангандаги учрашувдан кейин "Қизилқум" масъуллари ҳакамнинг қарори бўйича расмий шикоят ёзгани билдирилган эди. Бундай ҳолатда қўмита эътироз учун тегишли тўлов (10 млн сўм) тўланганидан кейин 3 иш кунида йиғилиши керак. 

Бу борада маълумот олиш учун ЎзПФЛ билан боғландик. Иш "Қизилқум" жамоаси регламентда белгиланган тўловни 48 соат ичида тўламагани учун кўриб чиқилмагани айтилди (Демак, Навоий клубига нисбатан регламентнинг 14-боб 10-бандига мувофиқ чора кўрил(а)ди).

Қачон четлатилади?

Бунинг учун ЎФА ҳакамлар қўмитаси қачон йиғилишини билиш кифоя. Мазкур мутахассислар сўнгги бор 15 сентябрда жамланган ва охирги 20 кунда рўй берган хатолар бўйича қарор чиқаришган эди. Демак, 20-турдан кейин навбатдаги мажлис учун етарли материал йиғилиб қолса керак. Унгача ваҳимага ҳожат йўқ.

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Муаллиф :
Рейтинг: -22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика