Хуанфран: "Диего Коста Испания терма жамоасида ўйнашдан қочаётгани йўқ"

Aslanov Jasurbek
14 ноя 2014, 16:47
Испания терма жамоаси ҳимоячиси Хуанфран Торреснинг таъкидлашича, Лондонниг "Челси" клуби ҳужумчиси Диего Коста Европа чемпионлари сафида ўйнашдан бош тортаётгани йўқ.

"Коста терма жамоадан қочяпти деган миш-мишларни рад этаман. Хар икки-уч кун ёзишиб ёки гаплашиб турибмиз. У Испания терма жамоасини шарафини ҳимоя қилаётганидан ғурурланади. У Бразилия ўрнига бизни танлаганини эслашни ўзи етарли бўлса керак. Коста терма жамоада борини бериб ҳаракат қилади" - дейди Хуанфран.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com