UZ

Сўнгги янгиликлар

03:04Испания Кубоги. 5:0 ва "Атлетико" ярим финалда!  2 02:55Бергамода йирик ҳисобда ютқазган "Ювентус" Италия Кубогини тарк этди  5 01:02Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди  15 00:33Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол"дан йирик ғалаба, Бенземадан дебютдаёқ хет-трик!  19 00:14"Барселона" ёзда яна бир дарвозабонидан воз кечмоқчи  5 23:52Родриго икки ўйинга четлатилди  1 23:35"Нефтчи" "Истиқлол" стадионини трансляция учун интеграциялашган кабеллаштириш юзасидан биринчилардан бўлиб шартнома имзолади  2 23:19Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши баҳсни ҳам ўтказиб юборади  27 22:57Азар фаолиятидаги энг яхши мураббийини танлади  4 22:42БАА. "Ал Батеҳ" сафарда 3-ўриндаги жамоа билан дуранг ўйнади, Ғаниев 90 дақиқа ҳаракат қилди  0 22:23Яп Стам МЮни ким бошқариши кераклигини айтди  3 21:54Раҳим Стерлинг Осиё клубига ўтиши мумкин  1 21:32Ўртоқлик учрашуви. “Андижон” Украина жамоаси билан дуранг ўйнади  3 20:52Хебай Қозоғистон клубига ўтди  6 20:20“Бавария” муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтирди  2

Хотира уйғонса гўзал! Янгиликлар

Хотира уйғонса гўзал!

Халқимизда инсон хотираси билан тирик, деган гаплар бежиз айтилмайди.

Ҳақиқатан ҳам ўтганларни, уларнинг хайрли ишларини, жасоратини ёдга олмоқ, эъзозламоқ халқимизга хос эзгу фазилатлардан, миллий қадриятларимиздан бирига айланган. 

Яқинда, ҳаётлик вақтида эл-юрти учун фидойилик билан хизмат қилган, юрт равнақига беқиёс хизматлари сингган, ўзбек футболида ўзига хос ўчмас из қолдирган воҳалик бир гуруҳ шу соҳа намоёндалари – Қашқадарё вилояти собиқ ҳокими Нуриддин Зайниев, вилоят футбол ассоциацияси собиқ биринчи вице-президенти Норқул Даминов ҳамда Республика миқёсидаги таниқли собиқ ҳакам Амриддин Сайдалиев хотирасига бағишланган хотира турнири ўтказилди.  

Мусобақа маркази этиб, Қашқадарё вилоятининг Касби тумани болалар ва ўсмирлар футбол мактаби яшил майдони танланди. 2012-2013 йилларда туғилган болалар ўртасида ўтган мазкур тадбир юксак савияда ташкиллаштирилишида марҳум Амриддин ака Сайдалиевнинг фарзанди Нуриддин Сайдалиев ҳамда унинг кўплаб шогирдлари номидан Жамол Отақулов ташаббус кўрсатишди. 

Кескин, муросасиз ва қизғин курашлар остида ўтган мусобақада Қашқадарё вилоятининг бош жамоаси, Ўзбекистон Суперлигаси қатнашчиси "Насаф", шунингдек, иккинчи лига вакили "Локомотив" (Қарши), Карши тумани "Насаф" филиали ҳамда  Касби тумани БЎФМ жамоалари иштирок этишди. Мусобока якунида ғолиб жамоаларга эсдалик дипломлари, медаллар ва махсус кубок топширилди. 

Ёш футболчиларга "Насаф" клуби ўйинчилари томонидан мастер-класс ўтказилиши эса ушбу турнирнинг энг ҳаяжонли нуқтасига айланди десак, ҳеч муболаға бўлмайди. 

Н.ЗАЙНИЕВ, Н.ДАМИНОВ, А.САЙДАЛИЕВ ХОТИРА ТУРНИРИНИНГ ЯКУНИЙ КЎРИНИШИ

1-ўрин. Касби БЎФМ "А" жамоаси (мураббий - Ж.Эргашов). 

2-ўрин. Касби БЎФМ "B" жамоаси (мураббий - З.Камолов).

3-ўрин. Қарши шаҳри "Локомотив" жамоаси (мураббий - Б.Усмонов). 

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика